UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  34 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  16 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  25 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот Янгиликлар

Шукуров ва Шомуродовнинг жароҳати бўйича тўлиқ маълумот

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Қатарга қарши тўп тепди (2:3).

Мазкур беллашувда икки етакчи футболчимиз Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров жароҳат олди. Якунда эса уларнинг иккиси ҳам Лаосга бормаслиги ойдинлашди. Бу борада уларнинг жароҳати ҳақида тўлиқ маълумот олишга муваффақ бўлдик. 


"Муҳим ўйинларда етакчи футболчиларнинг жароҳат олиши доимо оғриқли. Аммо бу ҳам футболнинг бир қисми. “Сон ички мушагининг қисман узилиши” ташхиси ила Элдор Шомуродов ҳамда “тизза бўғими ички бойламининг чўзилиши” ташхиси қўйилган Отабек Шукуровнинг кейинги ўйинга олиб борилмаслиги борасида тўғри қарор қилинди.

Остон Ўруновнинг реабилитация жараёнини ўз назоратига олган ассоциация ва тиббий штаб мазкур футболчиларни ҳам тезроқ соғайтириш, шунингдек, шамоллашдан кейинги Машарипов ва  сон мушакларида толиқиш сезган Турғунбоевни кейинги ўйингача сафга қайтариш учун зарур чора-тадбирларни белгилаб олган.

Жароҳатдагиларга тезроқ соғайиш, қолганларга куч-қувват тилаб, мухлислик қилишда давом этамиз. Барчаси олдинда",- дейди шифокор, ЎФА тиббий қўмитаси бош мутахассиси Аброр Пирриев ўзининг телеграм каналида. 

Маълумот учун, КХДР билан учрашув 19 ноябрь куни 17:00да бошланади. 

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика