UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  2 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  7 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 21:15Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  2 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  25 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0

Шукурали Пўлатов: “Индонезия футболини биздан жуда паст деб ҳисобламайман” Янгиликлар

Шукурали Пўлатов: “Индонезия футболини биздан жуда паст деб ҳисобламайман”

Тажрибали ҳимоячи Шукурали Пўлатов ўтган мавсум Бангладеш клубида ўтказди.

Ҳозирда футболчи юртимизга қайтиб келган ва оиласи билан дам олмоқда. Мавсум якунлари ва келгусидаги режалари бўйича Пўлатов билан суҳбатлашдик.

- Шукурали, ўтган мавсумни Бангладеш чемпионатида ўтказдингиз. Бу жамоада икки мавсум тўп сурдингиз. Бу ўтиш қай тариқа амалга оширилганди?


- 2019 йилда Индонезия чемпионатида тўп тепиб, юртимизга қайтганимдан сўнг агентим Бангладешдан таклиф борлигини айтди. Мазкур таклифнинг молиявий, бошқа томонларини ўрганиб чиқиб, розилик билдиргандим. Кейинчалик клуб мен билан шартнома муддатини узайтиришди. Айни вақтда мавсум якунига етди. Ҳозирда оилам билан биргаликда юртимизда дам олмоқдаман.

- Нега айнан Индонезия ва Бангладеш чемпионатларида тўп тепишни афзал билдингиз?


- Ҳар бир футболчида легионер сифатида тўп тепишни истайди. Шу пайтда менга Индонезиядан дастлаб яхши таклиф тушди. Ҳар томонлама менга манзур бўлгани учун бунга розилик билдиргандим. Кейинчалик Бангладеш клубидан ҳам ажойиб таклиф бўлди.

- Кўпчилик назарида, бу давлатларда футбол савияси паст даражада деб ҳисоблашмоқда. Бизнинг футбол билан солиштира оласизми?


- Биласизми, Индонезия футболини биздан жуда паст деб ҳисобламайман. Эътибор ва қизиқиш жуда юқори. Ҳар бир учрашувга 50 минг зиёд мухлислар стадионга ташриф буюришади. Бангладешда ҳам йилдан-йилга футболга жуда катта эътибор берилмоқда ва савия ҳам чакки эмас. Ўсиш кузатилмоқда.

- Келгусидаги режалар қандай? Юртимиздан таклиф тушса, буни қабул қиласизми?


- Ҳозир оилам билан дам олмоқдаман. Таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Ўзбекистондан яхшироқ таклиф бўлса, албатта буни кўриб чиқаман. Барчаси келиб тушадиган таклифларга боғлиқ.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика