UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  0 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Шуҳрат Садирдинов: “Ғиждувон”да молиявий ҳолат яхши, қарздорлик йўқ” Янгиликлар

Шуҳрат Садирдинов: “Ғиждувон”да молиявий ҳолат яхши, қарздорлик йўқ”

B ПРО-Лига 12-туридан ўрин олган “Ғиждувон” - “Орол” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори Шуҳрат Садирдинов сайтимизга интервью берди.

“Авваламбор учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин қийин бўлгани йўқ. “Орол” жамоасини кучли эканлигини билардик, шу сабаб учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. Мураббийимиз Асқар Умаров қўл остида учрашувларга турлича тактик схема билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бугун ҳам мураббийимизларимизнинг ўйинга тайёрлаган режаси иш бериб, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

“Орол" жамоаси ҳақида тўхталадган бўлсам, бу жамоанинг “Янгиер” жамоаси билан ўтказган ўйинларини кузатиб, кучли жамоа эканлигига гувоҳ бўлган эдик. Жамоамиз таркибида йўқотишлар мавжуд бўлса ҳам, бугунги учравувда ғалаба қозонишни уддаладик.

“Ғиждувон" жамоасига жорий мавсумда раҳбарият томонидан B ПРО-Лигада ғолиблик учун курашиб, мавсум якунида А ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Жамоамизда молиявий ҳолат яхши, қарздорлик йўқ. Ўз навбатида бизга яратиб берилаётган шароит учун жамоамиз бошлиғи Маъмур Отақуловга жамоамиз футболчилари номидан минатдорчилик билдираман. Насиб бўлса жамоамизни келажакда Суперлигага олиб чиқмоқчимиз”, - дейди Шуҳрат Садирдинов.


Бекзод Толибов ёзиб олди


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика