UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  0 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 14:31Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади  12 14:05Минглаб мухлислар келган ва драматик кўриниш олган "Водий дербиси"дан ГАЛЕРЕЯ  16 13:48Мухлисларга ҳурматсизлик қилган "Навбаҳор" футболчилари иши кўриб чиқилади  26 13:24Нойер Бундеслигада юбилей ўйинда иштирок этди  0 12:53"Хоразм" бош мураббийи истеъфога чиқарилгани тасдиқланди  2 12:27"Тоттенхэм" вингери жамоани тарк этиши мумкин  0 11:59"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози  1 11:35Бабаян ниҳоят Бошковични мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 10:58«Барселона» Рональд Араухога нарх белгилади  12 10:31«Реал Мадрид» «Ливерпуль» етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи (Фабрицио Романо)  11 10:05Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди  20 09:39Sofascore. Бир тайм ҳаракат қилган Отабек Шукуров неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:15Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед»нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди  30

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 мар 21:07:25
Jamshid Abdusamadov
Тажрибали химоячи ярим химоячи хужумчи керак. Айникса уртага тажрибали уйинчи керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика