UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  82 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  74 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  3 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  1 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  3 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0 18:26МЮ, "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" Брантуэйтга қизиқмоқда  0 17:49ОКМК "Сўғдиёна"ни мағуб этган голларга бой ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:20"Реал" "Ливерпул"дан Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1

Шуҳрат Қурбонов: "Рақиб дарвозасига гол ура олмаяпмиз" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Рақиб дарвозасига гол ура олмаяпмиз"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта, ўйинда маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтди. Фарғоналик мухлисларни ва "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Суперлигаганинг топ клубларидан бирига қарши ўйнадик. Йигитлар кучли рақибга нисбатан ёмон ўйнашмади.

- "Дўстлик"нинг натижалари Про-лигада ҳам яхши эмас. Жамоага нима етишмаяпти?

- Про-лигада ҳам бугунги каби ёмон ўйнамаяпмиз. Рақиблар биздан яққол устунлик билан ғалабага эришишмаяпти. Биз ҳозир гол ура олмаяпмиз. Бунинг устида ҳам ишлаяпмиз.

- "Дўстлик"нинг мақсадлари қандай?

- Бу йил Про-лига жадвалининг ўрта қисмида мавсумни тугатиш вазифамиз бор. Шунингдек, жамоада ёш футболчиларни тарбиялаб, уларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш орқали келгусида ўзбек футболига етук футболчиларни етказиб беришни мақсад қилганмиз.

- Биринчи голда дарвозабонни айблайсизми?

- Йўқ, у тўпни қайтариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди. Қодирқулов зарбани мукаммал ижро этди, қайтариш қийин эди.

- "Истиқлол" стадиони ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Барчаси ажойиб эди. Ҳақиқий футбол муҳити. Бизга ёқди, бугун футбол ўйнаб маза қилдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
13 апр 07:16:28
Jamshid Abdusamadov
Шарманда тактика уйин йук уйинчилар билганича уйнашвоти. Уйинчилар коптокни энди кургандей
   
13 апр 00:21:45
Неф69
Бу тренерни хам фамилияси Левченко, админ?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика