UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  0 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  9 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  11 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Шиддатли ўйин бўлишини олдиндан тахмин қилгандик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Аввало АГМК жамоасини кечаги ғалабаси билан табриклайман! Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Пахтакор"га ҳам, дўстим Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга ҳам шахсан ўзим ва "Бунёдкор" номидан омад тилайман!

Бугунги учрашувда шундай шиддатли ва жанговар ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки "Сўғдиёна" жамоаси ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Қолаверса, юқори ўринлар учун кураш олиб бормоқда. 

Биринчи бўлимда футболчиларимиз ўзларига "ўхшамади". Ҳозир нега бундай бўлганини айтиш қийин. Танаффусдан сўнг ўз ўйинимизни топиб олдик. Гарчи дурангга эришган бўлсак-да, йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман!

Маълумки, мавсум аввалида жамоамизнинг асосий таркибидан 6 нафар ўйинчи бошқа клубга ўтиб кетганди. Тўғри, уларнинг ўрнини янгилар билан тўлдирдик, бироқ барибир йўқотишларнинг ўрни билиняпти. Умид қиламанки, давралар оралиғида позициялардаги камчиликларни тўлдирамиз.

Норхоновни бош билан яхши ўйнашини билардик. Буни учрашувдан олдин футболчиларга ҳам айтгандик. Норхонов гол урган вазиятда бизнинг ўйинчилар қандайдир диққатни йўқотиб қўйишди. Бу Шоҳрузнинг маҳорати ҳам дейиш мумкин.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика