

MLS интизом қўмитаси баёнотида гарчи ўйинда унга қарши ҳеч қандай қоидабузарлик қилинмаган бўлса ҳам, Суареснинг 71-дақиқадаги тажовузкор хатти-ҳаракати дисквалификацияга сабаб бўлганини маълум қилди.
Шунингдек, Суарес номаълум миқдорда жаримага тортилди.
Серияда ҳисоб — 1:1. Ушбу рақиблар ўртасидаги 1/8 финалнинг учинчи ўйини 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.



