UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  0 00:05"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед"  8 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  3 23:25ЦСКА - "Рубин". Файзуллаев гол урди  16 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  14 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  21 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  62 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  11

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйин жанговар тарзда ўтди" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйин жанговар тарзда ўтди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бунёдкор" (2:1) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйин жанговар тарзда ўтди. Шундай бўлиши кутилганди. Ўзим футбол ўйнаб юрган пайтимда ҳам Наманганда ўйинлар шундай ўтарди. "Навбаҳор" ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Фарруҳ Икромовнинг соғлиғи яхши, Италиянинг Рим шаҳрида операцияни бошдан ўтказиб, қайтиб келди. Ўзбекистон футбол ассоциациясига ушбу жарроҳлик амалиётини ўтказишда берган ёрдами учун раҳмат айтаман. Иккинчи таймда гол урганимиздан кейин тажрибали футболчиларимиз камлиги таъсир ўтказди. Бу – ҳаёт, бу – спорт, футболчилар шу каби хатолар туфайли ўсишга эришади. Йигитларга раҳмат айтаман. Спортда хатолар учраб туради.

Худога шукур, молиявий масалалар ҳал бўляпти. Раҳбаримиз футболга жуда қизиқадилар, жамоадан хабар олиб турадилар. Лекин йил бошида футболчи ололмадик, шу боис асосан, академиядан чиққан ёшлар билан ўйин ўтказишга мажбур бўлдик. "Бунёдкор" ўз олдига юқори мақсадларни қўяди, шунинг учун таркибга кучли футболчиларни жалб қилиш лозим. Кейинги мавсумда ҳаммаси яхши бўлади, деган умиддаман", – деди "қалдирғочлар" устози.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика