UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  5 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  7 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   28 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  369 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7

Шуҳрат Файзиев:"Мухлисларимиз ва футболчиларимиздан миннатдорман" Янгиликлар

Шуҳрат Файзиев:"Мухлисларимиз ва футболчиларимиздан миннатдорман"

“Бухоро”-“Локомотив” (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро”да бош мураббий вазифасини бажарувчи Шухрат Файзиев ташриф буюрди.
“Авваломбор меҳмонларни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳар иккала жамоа футболчиларига осон бўлгани йўқ. Бугунги иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш қийин. Бугунги учрашувда йирик мағлубиятга ҳам, ғалабага ҳам эришишимиз мумкин эди. Охир-оқибат  таркибида тажрибали футболчилари бор жамоа ғалабани илиб кетди. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун жамоамизни қўллаб-қувватлашди, футболчилар ҳам борини бериб ўйнашди, уларга ҳам раҳмат айтаман.”-дея гап бошлади Файзиев.

-Мавсум бошидан бери кузатиб келяпмиз, жамоа биринчи бўлимда яхши ўйнаяпти, лекин иккинчи бўлимга келиб бунинг аксини кўрмоқдамиз. Нега?
-Тўғри, жамоамиз жисмонан анча суст. Лекин ҳозир буни тўғрилаш анча қийин. Давралар орасида бунинг устида ишлаш керак бўлади.

-Нега Хауши заҳирада қолдирилди?
-У кўп хатолар қила бошлади ва айнан унинг хатосидан сўнг “Шуртан”дан учинчи голни қабул қилиб олдик. Шу сабабли уни бугун захирада қолдирдик.

-Мағлуб бўлган бўлсак ҳам, лекин бугун жамоа ҳарқачонгига нисбатдан яхшироқ ўйнади. Бу айнан сизнинг машғулотларингиздан кейин бўлди. Айнан сиз нимани ўзгартирдингиз?
-Жамоамизда ҳужумчи йўқ. Мен Жамол Убайдуллаевни ҳужумчи позициясига қўя бошладим. Яна бир бор айтаман, футболчилар борини бериб ўйнашди.

-Кейинги режалар қандай?
-Ҳозирча ҳеч қанақа режа туза олмаймиз. Бу ўйин бизга раҳбарият томонидан сўнгги имконият сифатида берилганди. Ютсаларинг ишлайсанлар, йўқми, аризани ёзинглар дейилганди. Шу сабабли эртага нима бўлади, айта олмайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика