“Штутгарт”га янги мураббий тайинланди
09 окт 2018 22:21
Янгиликлар
“Штутгарт”га янги мураббий тайинланди
Маркус Вайнцирль Германиянинг “Штутгарт” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
43 ёшли мутахассис янги жамоаси билан 2020 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўладига шартномага имзо чекди.
Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Илгарироқ “Штутгарт” раҳбарияти Тайфун Коркутни истеъфога чиқарганди. Раҳбариятнинг бундай қарорга келишига жамоанинг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйинлари сабаб бўлганди. Ўтказилган 7 та турдан кейин жамоа 5 очко билан турнинг жадвалининг сўнгги 18-поғонасини эгаллаб турибди.
Вайнцирль жорий йил июнида “Шальке-04” мураббийлигидан истеъфо берганди. Ушбу мутахассис шунингдек, “Ян” ва “Аугусбург” клубларида ҳам фаолият юритган.
“Штутгарт” Германия чемпионатида навбатдаги тур учрашувини 20 октябрь куни Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар