Штилике нима учун Ўзбекистон билан ўйинга 25 нафар футболчи чақирди?
01 ноя 2016 15:08
Янгиликлар
Штилике нима учун Ўзбекистон билан ўйинга 25 нафар футболчи чақирди?
"Биринчи марта 25 нафар футболчини терма жамоа йиғинига жалб қилдим. Канада билан ўртоқлик учрашувида ички рақобатни оширишни уринаман. Ўзбекистон билан ижобий натижа учун курашамиз", - дейди Штилике english.chosun.com нашрига.
Сентябрь ойидаги иккита ўйинга бош мураббий мумкин бўлган 23 нафар футболчи ўрнига 20 нафар футболчини чақирганди. Ўшанда Штилике журналистларнинг нима учун кам футболчи чақирдингиз деган саволига фақат 11 нафар футболчи майдонга тушиши мумкинлиги билан жавоб берганди. Бироқ дастлабки икки баҳсдан сўнг у 23 нафар ўйинчини чақирганди. Ҳозирда эса чақирув олган футболчилар сони 25 нафарга етди. Канада ва Ўзбекистон билан ўйинлар учун чақирилган футболчилар рўйхати билан танишинг. ҲАВОЛА
Жанубий Корея терма жамоаси дастлабки 4та ўйиндан сўнг 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этиб учинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашуви 15 ноябрь куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар