UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  4 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  2 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21

Шри-Ланка бош мураббийи: "Муаммоларимиз етарлича, бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман" Янгиликлар

Шри-Ланка бош мураббийи: "Муаммоларимиз етарлича, бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман"

Осиё Кубоги-2023 ҳал қилувчи саралаш босқичининг 3-туридан ўрин олган Мальдив ороллари – Шри-Ланка (1:0) учрашувидан сўнг Шри-Ланка бош мураббийи Ҳассан Руми фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учрашув қийин руҳда ўтди. Жамоа сардори, энг яхши дарвозабонимиздан айрилганмиз ёмон бўлди. У дисквалификацияга учради. Мальдив ороллари жамоасида легионер футболчилар кўпчиликни ташкил этади, бизда эса атиги бир нафар хориждан тўп тепадиган ўйинчи мавжуд. Қолаверса, мамлакатда кузатилаётган иқтисодий муаммолар ҳам мағлубиятимизга сабаблардан бири бўлди. Бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман", – деди мураббий.

- Муваффақиятсиз натижалардан сўнг мураббийлик ишингизни қандай баҳолайсиз?

- Албатта, бундан қониқмайман. Таркибни тўлиқ шакллантиришда муаммолар юзага келди. Эндиликда жароҳатланган футболчиларларни сафга қайтариб, ўз ишимизда давом этамиз. 

- Турнир давомида қайси жамоа сизда яхши таассурот қолдирди?

- Албатта, Ўзбекистоннинг ўйинини юқори баҳолайман. Улар кучли таркибга эга.

- Ташкилотчилик ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ўзбекистонда бизга ёрдамини аямаган барча-барчага раҳмат айтаман. Барча ишлар яхши даражада ташкиллаштирилди. Қолаверса, ОАВ ҳам мусобақани фаол тарзда ёритиб борди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика