UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  52 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Шохруз Норхонов: “Олий лигада қолиш ёки қолмаслигимизни “Андижон” билан бўладиган ўйин хал қилади” Янгиликлар

Шохруз Норхонов: “Олий лигада қолиш ёки қолмаслигимизни “Андижон” билан бўладиган ўйин хал қилади”

Бугун олий лиганинг 28-тур учрашувлари бўлиб ўтди.


Ушбу турда “Обод” клуби ўз уйида “Олмалиқ” жамоасини қабул қилиб ўзи учун керакли бўлган 3 очкони қўлга киритди. Баҳсдан сўнг “Обод” клуби ҳужумчиси Шохруз Норхонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз учун ушбу 3 очко олтинга тенг бўлди. Санжар Риҳсибоев рақиб дарвозасини ишғол қилганидан сўнг жамоадошларим руҳланиб кетди. Биринчи бўлимда рақибларимиз бир киши кам бўлиб қолишди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бир “Олмалиқ” футболчиси ҳакам томонидан четлатилди. Ғалабани қўлга киритишимизда ушбу четлатишлар ёрдам берди, деб ўйлайман. Учрашувда кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. “Андижон” билан бўладиган ўйин олий лигада қолиш ёки қолмаслигимизни хал қилади”, - дейди “Обод” жамоаси футболчиси Шохруз Норхонов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика