UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  0 20:40Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки". Таркиблар аниқ!  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  1 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 2:0  7 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  12 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  5 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  4 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1

Шохруҳ Эшбўтаев: “Бразилия ўсмирлар терма жамоаси билан битта гуруҳга тушишни истагандим” Янгиликлар

Шохруҳ Эшбўтаев: “Бразилия ўсмирлар терма жамоаси билан битта гуруҳга тушишни истагандим”

Хабарингиз бўлса керак, кузда БАА стадионларида U-17 ўсмирлар терма жамоалари иштирокида жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади.
 Нуфузи бўйича биринчи ўринда турадиган ушбу мусобақага кеча қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, вакилларимизга “С” гуруҳида Хорватия, Марокаш ҳамда Панама ўсмирлар терма жамоаси рақиблик қиладиган бўлди.
 Ушбу жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўраётган ўсмирлар терма жамоамиз аъзоларининг қуръадан кейинги фикрларини билиш мақсадида, дастлаб дарвозабон Шохруҳ Эшбўтаевга мурожаат қилдик.


- Шохруҳ, кеча Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган қуръа натижаларидан хабардор бўлсангиз керак. Айтингчи, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ўрин олган “С” гуруҳидан кўнгилингиз тўлдими?

- Бу борада рақиблар тўғрисида ҳозирча бир тайинли фикр билдириш қийин. Сабаби бизнинг ёшдаги терма жамоалар хусусида маълумотлар кам. Қолаверса 17 ёшлилар ўртасидаги терма жамоаларнинг номи мусобақада ҳеч нимани ҳал эта олмайди. Шунинг учун ЖЧда бир қатор терма жамоалар кутилмаганда, кашфиёт бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

- Шахсан сиз қайси рақиб билан битта гуруҳда бўлишликни хоҳлагандингиз?

- Бразилия ўсмирлар терма жамоасининг гуруҳимиздан жой олишини истагандим.

- Хорватия, Марокаш ва Панама. Булардан қайси бирини гуруҳ фаворити дейиш мумкин?

- Рақибларимизнинг барчаси тенг кучга эга, яхши жамоалар.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика