UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  10 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6

Шота Арвеладзе: "Сергеевнинг юбилей 100-голи? Қўшимча 100 доллар мукофот пули совға қиламиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Сергеевнинг юбилей 100-голи? Қўшимча 100 доллар мукофот пули совға қиламиз"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (8:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.

- Биринчи навбатда бу ўйинда бизнинг барча ишларимиз ўхшагани, рақибда эса аксинча ҳолат кузатилганини таъкидлаш лозим. Учта рикошет ва бошқа голлар. Лекин шунга қарамай ҳисоб йирик кўринишга келганда ҳам жамоа тартибли, позицион тарафлама яхши ўйин кўрсатганини айтиш керак. Бундай ўйинлар жуда кам ва хавфли бўлади. "Қизилқум" аслида осон ютиладиган рақиб эмас. Улар чемпионатда бугунгидек бўш ўйин кўрсатишмайди. Бугунги ғалабадан ҳаволаниб кетиб, ортиқча гапирмаслик керак.

Мен жамоадаги статистикаларим билан чалғиб қолмаслигим керак. Асосий мақсад натижалар. Биринчи навбатда янги мавсумдаги илк вазифа, яъни ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олишни уддалагандик. Иккинчи қисмида эса қийин гуруҳдан чиқиб, мусобақада муносиб иштирок этишимиз лозим эди. Мамлакатга ўзбек футболини кеўрсатишни истагандик.

Тан олиш керак, ОЧЛда гуруҳимиз жуда қийин эди. Қатар терма жамоасида "Ал Садд"нинг 6-7 нафар футболчиларини кўрсам хурсанд бўламан. Биз улар билан тенгма-тенг ўйнагандик. Уларни уйда ҳам, Қатарда ҳам ютишимиз мумкин эди. "Ал Садд"даги терма жамоа аъзоларига Габи ва Хавини қўшсак, бу деярли Копа Америкада Аргентина, Колумбия ва Парагвай билан ўйнаётган Қатар терма жамоасига айланади. Бу жиҳат барчага келажакка яхши, позитив руҳда қараш кераклигини англатади, менимча. Барчамиз биргаликда ишлаб, ўз муаммоларимизни ҳал этишимиз лозим. 

Қайтараман, статистика билан овора бўлмай, олдимизда турган чемпионат ва кубок мусобақаларига эътибор қаратган маъқул. Ҳали чемпионатдаги мавсумнинг ярми ҳам ўтгани йўқ. 

Шуни истардимки, стадионга келадиган мухлислар кўпроқ бўлса. Бугун стадионга келган мухлислар учун яхши футбол кечаси бўлиб ўтди. Голлар, об-ҳаво яхшилиги, сифатли майдондаги футбол. Умид қиламанки, биз билан мавсум стартида бирга бўлган, ишқибозлар бу гапларимни эшитиб, стадионга қайтишади. 

Игорь Сергеевнинг 100-голи? Тўғриси буни ўйиндан кейин билдим. Шу боисдан ҳам ҳали алоҳида бу воқеа билан табриклаганимиз йўқ. Демак унга қўшимча сифатида 100 АҚШ доллари совға қиламиз (кулади). Бу ҳар бир голи 1 долларга тенг қиймат эканлигини билдирмайди, шунчаки юбилей голи бўлгани учун ҳазил тариқасида тез жавоб бердим. Игорни албатта юбилей голи билан алоҳида табриклаймиз. 

Трансфер компанияси? Селекция давом этмоқда. Биз лазаретдаги футболчиларни тикланишини кутяпмиз. Улар биринчи давра якунига қадар улгуришмади. Аммо кўпчиликда тикланиш жараёни тез ва яхши кетмоқда. Яхшибоев тез орада сафга қайтиши керак. Садриддин Абдуллаев ҳам қайтиши керак. Достон Ҳамдамов индивидуал машғулотларни бошлади. Жавоҳир Сидиқовни эса бироз кутишга тўғри келади. Кўрамиз.


Пахтакор

Марат Бикмаев - 7', Игорь Сергеев - 13', Марат Бикмаев - 20', Драган Черан - 45', Игорь Сергеев - 62', Драган Черан - 73', Владимир Козак - 83', Игорь Сергеев - 85'

Суперлига. 12-тур

21/06/2019, 19:45

0
:
8
Тугади

Қизилқум

45'
90'
7'  Марат Бикмаев
7'  Егор Кримец
13'  Игорь Сергеев
13'  Сардор Собирхўжаев
20'  Марат Бикмаев
20'  Драган Черан
45'  Драган Черан
45'  Сардор Собирхўжаев
46'  Фаррух Сайфиев (Акром Комилов)
62'  Игорь Сергеев
62'  Жалолиддин Машарипов
64'  Шерзод Аъзамов (Марко Симич)
68'  Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак)
73'  Драган Черан
83'  Владимир Козак
83'  Жалолиддин Машарипов
85'  Игорь Сергеев
85'  Марат Бикмаев
24'  Мурод Бобожонов (Сардор Жаҳонов)
46'  Шерали Жўраев (Элгужа Григалашвили)
69'  Элгужа Григалашвили

Қайд этиш керакки, "Қизилқум" устидан қозонилган мазкур ғалаба Шота Арвеладзенинг "Пахтакор" рулидаги 48-ютуғига айланди ва энг йирик ҳисобдаги ғалаба бўлди. Арвеладзенинг бугунги ўйини билан қўшиб ҳисоблаганда, беллашувлар сони 73тага етди. Статистика қуйидагича: 48 ғалаба, 13 дуранг ва 12 мағлубият. Тўплар нисбати: 143-58. 


Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика