UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  1 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  53 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  22 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  13 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2

Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатида иккинчи бор ғолиб бўлган иккинчи хорижлик мураббий Янгиликлар

Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатида иккинчи бор ғолиб бўлган иккинчи хорижлик мураббий

Грузиялик мутахассис "Пахтакор"ни кетма-кет иккинчи марта ва тарихда 13-бор мамлакатимиз чемпионига айлантирди.

Шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпионатида 7 нафар хорижлик мураббий ғолиб чиққан. Вега да Сильва (Бразилия, "Пахтакор"), Леонид Остроушко (Қозоғистон, "Дўстлик"), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, "Пахтакор"), Зико (Бразилия, "Бунёдкор"), Луиш Фелипе Сколари (Бразилия, "Бунёдкор"), Андрей Фёдоров (Россия, "Локомотив") ҳозиргача чет эллик мутахассислар орасида чемпионга айланган. Арвеладзе эса "Пахтакор"да Вега да Сильва ва Тачмурод Агамуродовдан кейин олтин медалга эга чиққан учинчи хорижлик мутахассис саналади. Шунингдек, у икки бор чемпион бўлган Агамуродовга тенглашиб олди.

Якунига етган мавсумдан кейин Шота Арвеладзе Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар сони бўйича "Пахтакор" бош мураббийлари рўйхатида иккинчи поғонадан жой олиб турибди. Яна етти ўйинда "Пахтакор"ни Суперлигада майдонга бошлаб тушган тақдирда у Равшан Ҳайдаровнинг рекордидан ўзиб кетади. Арвеладзе бошчилик қилган Суперлигадаги 98 ўйинда "Пахтакор" 73 ғалаба, 14 дуранг ва 11 мағлубиятни қайд этган. Бу баҳсларда жамоа 79 фоиз очколарга эга чиққан. Рақиб дарвозасига 237 тўп киритилиб (бир ўйинда ўртача 2,41тадан), 70 гол ўтказиб ппюборилган.


"Пахтакор"ни Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйинларда бошқарган мураббийлар:

1. Равшан Ҳайдаров - 104

3. Шота Арвеладзе (Грузия) - 98

3. Виктор Жалилов - 93

4. Александр Иванков - 73

5. Тачмурод Агамуродов (Туркманистон) - 64

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика