UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Шота Арвеладзе: "Ўйлайманки ОЧЛда "Пахтакор"га барча мухлислик қилади" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ўйлайманки ОЧЛда "Пахтакор"га барча мухлислик қилади"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.

"Бу ерда ўйнаш ҳамиша қийин. Улар кимга қарши қандай ўйнаш кераклигини, халал беришни яхши билишади. Дастлабки 30 дақиқада рақиб жиддий қаршилик кўрсатди. Кейин эса бўш ҳудудлар юзага келди. Биринчи гол рекошетган кейин урилди. Қанотларда тўпни ушлашга ва узатмаларни амалга оширишга эътибор бердик. Голдан кейин очиқ ўйин бошланди.

Иккинчи гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Биз ҳам тўпни назорат қилдик, вазиятлар яратдик. Вазифа уч очко қўлга киритиш ҳамда ўйинни жароҳатларсиз якунлаш эди.

Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳужумга эътибор қаратишди. Бир неча кундан кейин Қатар сафари кутмоқда. ОЧЛда иштирок этамиз. Ўйлайманки, нафақат жамоамизнинг мухлислари балки, барча ишқибозлик қилади. Бу кунгача етиб келишимиз осон бўлмади. Жамоадаги кўп футболчилар коронавирус билан касалланди, ундан кейин оғир тақвим, ҳар уч кунда ўйин.

Сидиқовнинг қанотдаги ўйинидан қониқдим. ОЧЛда ўзимизни яхши кўрсатишни ва мухлисларни хурсанд қилишни истаймиз. Шерзод Аъзамовнинг жароҳати бор эди. Бугун у югуришни бошлади. Олдинда кутаётган учрашувга қадар уни тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз",- дейди Шота Арвеладзе.



Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика