UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 00:07"Рома" - "Монца". Шомуродов асосий таркибда  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  4 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  5 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  7 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

Шота Арвеладзе: "ОЧЛ гуруҳ босқичида яхши иштирок этиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "ОЧЛ гуруҳ босқичида яхши иштирок этиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Ал Наср"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг матбуот анжуманида қуйида фикрларни билдирди.

"Ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиқишимиз кераклигини айтгандим. Ўйинчиларим билан фахрланаман, улар яхши жиҳатларини кўрсатишди. Охирги ҳафталарда қаттиқ меҳнат қилдик, барчага раҳмат айтаман. Клубимиз президенти Бобур Шодиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. У биз учун барча шароитларни муҳайё этмоқда.

Биз кўпроқ имкониятлар яратдик. Мезбонлар стандарт вазиятлардан кейин кескин ҳолатлар яратишга уринишди, бизда эса яққол вазиятлар анчагина бўлди.

Ўзбек жамоалари ушбу турнирда яхши иштирок этишган. Ўзбекистонда футболни жуда ёқтиришади. Биз имкон борича узоқроқ боришга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимизни, ундаги жамоаларни биламиз. Жуда кучли гуруҳ. Биз бор имконимизни ишга солишда давом этамиз.

ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олганимиздан жуда хурсандмиз. "Пахтакор" бошқарувида бунга қадар ҳам жуда кўплаб ғалабалардан хурсанд бўлганман. Нафақат натижа эътибори билан, балки ўйин сифатида, ажойиб коллектив сифатида бирлашганимиз кўп хурсанд қилган. Маълум танаффусдан сўнг жамоа яна ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиши ниҳоятда муҳим эди", - дея батафсил фикрлари билан ўртоқлашди Шота Арвеладзе.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика