UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  2 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  2 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0

Шота Арвеладзе: "Купер билан шахсан танишман" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Купер билан шахсан танишман"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон терма жамоасига келиши кутилаётган аргентиналик мутахассис Эктор Купер ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

- Эктор Купер жуда катта тажрибага эга кучли мутахассис. Европада кўп йиллар юқори савияда ишлаган, ўз ишининг устаси. Испаниянинг "Валенсия" ва Италиянинг "Интер" каби номдор жамоаларини ҳам бошқарган. "Валенсия"ни икки бор ЕЧЛ финалига ҳам олиб чиққани ҳам кўп нарсадан далолат. Нафақат европада, балки бошқа қитъаларда ҳам муваффақиятли ишлаган. Яқиндагина Миср терма жамоасини мундиалга олиб чиққани ҳам фикримга исбот.

Мен уни Грузиядаги фаолияти орқали ҳам биламан. Жуда талабчан ва меҳнатни севадиган инсон. Купер ҳақида фақат илиқ фикрларни билдиришим мумкин.

Купер билан шахсан танишман, кўп учрашганмиз. Аммо бу таклиф бўйича мен у билан гаплашганим йўқ. Ўйлайманки, Купер ўзбек футболига кўпчилик кутаётган муваффақиятни келтиришга қодир мутахассис.

Рейтинг: +91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика