Шота Арвеладзе ҳаммага раҳмат айтди
15 дек 2017 15:08
Янгиликлар
Шота Арвеладзе ҳаммага раҳмат айтди
"Пахтакор" расмий сайти ЎФФ томонидан “Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” номинацияда ғолиб бўлган жамоа бош мураббийи, грузиялик мутахассис Шота Арвеладзедан қисқа интервью олди.
Арвеладзе бу мукофотга биргина ўзи эмас, балки у билан ишлаётган барча инсонларнинг кўмаги остида эришганини алоҳида таъкидлаган.
Грузлиялик мутахассис мукофот учун барчага ўз раҳматини айтишни унутмади.
"Барчага мени қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Ҳаммага раҳмат айтаман. Бу мукофот фақат меники эмас, балки мен билан бирга меҳнат қилаётган инсонларга ҳам тегишли. Бунга ҳаммамиз биргаликда эришдик. Яна бир бор барчага раҳматимни билдираман".
(c) Шота Арвеладзе.
Эслатиб ўтамиз, кеча ЎФФ томонидан ўтказилган тақдирлаш маросимида Шота Арвеладзе иштирок этмади ва унга тегишли совринни "Пахтакор" клуби бош директори Дмитрий Адисман қабул қилиб олди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар