Шота Арвеладзе: "Бизнинг яхши ўйинларимиз гуруҳдан чиққанимиздан кейин ҳам давом этади"
16 сен 2020 15:37
Янгиликлар
Шота Арвеладзе: "Бизнинг яхши ўйинларимиз гуруҳдан чиққанимиздан кейин ҳам давом этади"
"Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Кўпроқ дам олган ҳолатда, футболчиларни соғлигини ўйлаб машғулотларни олиб бордик. Бугун яна бир машғулот ўтказамиз. Ҳар уч кунда бўладиган ўйинларда тақвим графиги бир хил бўлади. Тикланишга ва ўйинга муносиб ҳозирлик кўришга эътибор бердик",- дейди Шота Арвеладзе.
- Эртанги "Ал Ҳилол" билан ўйинда ғалаба қозониш учун футболчилар қандай мотивацияга эга?
Жалолиддин Машарипов: Биринчи баҳсда қизиқарли ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. "Ал Ҳилол" билан ўтган ўйиндаги мағлубиятдан сўнг жамоадаги футболчиларда ўзларига бўлган куч ва ишонч ортди. Эртага ҳам қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Йигитлар учрашувга тайёр. "Ал Ҳилол" ҳам яхши шаклланган жамоа эканлиги маълум, бежиз рақиб мусобақанинг амалдаги ғолиби эмас. Кичик хатоларни устида ишлаб эртанги ўйинга яхши ҳозирлик кўрдик.
Шота Арвеладзе: - Бундай оралиғи қисқа вақтни ташкил қиладиган ўйинларда ҳар доим бир текис ўйин кўрсата олмайсиз. Мана шундай шароитда футбол ўйнаб нимадир ўрганиб хулоса чиқариш мумкин. Мен йигитларимга ишонаман, улар ҳужумкор футбол кўрсатиб керакли натижага эриша олишади. Умид қиламанки, бизнинг яхши ўйинларимиз қолган учта ўйинда эмас балки гуруҳдан чиққанимиздан кейин ҳам давом этади.
- Биринчи учрашувда ўтказиб юборилган голларга қандай изоҳ бера оласиз, жамоа ҳушёрликни йўқотдими?
- "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндаги биринчи гол ҳушёрликни йўқотишдан ташқари жонли деворни ўрнатишда хато бўлди. Ўнг тарафда бўйи баланд, чап томонга қараб бўйи кичик футболчилар қўйилиши керак эди. Ўша вазиятда хато бўлди. Натижада Себастьян Жовинко жарима зарбасидан унумли фойдаланди, бундай футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилиб кета олади. Бу даражадаги футболчилар "Ал Ҳилол" ОЧЛда ғолиб чиқди, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Бразилия клуби билан яхши ўйин намойиш этди. Хатолардан тўғри хулоса чиқардик, ўйинга тайёрмиз.
- Рақибнинг қайcи жиҳатларини кучли деб айта оласиз?
- "Ал Ҳилол"да жамоавий ўйин шаклланган. Ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар ҳужумни бошқа томонга йўналтира олади. Ҳужумга биргаликда ўтишга ҳаракат қилишади.
- "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида яхши ўйин кўрсатмоқда. Мағлубиятсиз серия қайд этмоқда. Лекин, ОЧЛда жамоа ҳужумларни якунлашга қийналмоқда...
Жалолиддин Машарипов: - Ўзбекистон чемпионатини ўйламаган ҳолатда асосий эътиборни ОЧЛга қаратдик. Олдимизга катта вазифалар қўйилган. Ўтган мавсумда ҳам ОЧЛда яхши ўйин намойиш этгандик. Ҳозирги таркибдаги йигитлар билан бу турнирда узоқроққа бора олишимиз мумкин. Аввалги учрашувнинг биринчи бўлимида кўп вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Агар гол урганимизда ўйин бошқача кечиши мумкин эди. Эртага вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бундай ўйинларда битта, иккита гол ҳамма нарсани ҳал қилади.
Пахтакор |
Лига чемпионов АФК. Группа B . 4-тур 18/09/2020, 00:00 0
:
0
Cancelled
|
Аль-Хиляль |
Фикрлар