UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  14 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  16 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3

Шота Арвеладзе: "Абдураҳимов иккинчи бўлимда энг яхши футболчи бўлди" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Абдураҳимов иккинчи бўлимда энг яхши футболчи бўлди"

Суперлиганинг 1-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда барчани янги мавсум билан табриклайман. Интизорлик билан кутилган футбол мавсумига старт берилди. Суперлигани ғалаба билан бошлаганимиз қувонарли ҳолат. Қийин учрашувни ўтказдик. Бугун рақибдан кўра кўпроқ вазият яратдик. "Сўғдиёна" биринчи бўлимда фақатгина биргина зарба йўллади.

Иккинчи бўлимда Раҳматуллаевни майдонга тушуриш орқали майдон марказидаги ўйин яхшиланди. Танаффусда футболчиларга олдинги чизиқда кўпроқ ҳаракат қилишни, ҳужум орқали рақибга кўпроқ босим уюштиришни уқтиргандим. Бизга ғалаба зарурлиги ва мавсумни уч очко билан бошлаш ниҳоятда муҳимлигини айтиб ўтдим. Танаффусдан кейин жамоамиз ташаббусни буткул ўз қўлига олди ва ҳақли равишда ғалаба эришдик.

Нафақат бизда, балки чемпионатдаги бошқа кўплаб жамоаларда ҳам кучли таркиб мавжуд. Чемпионат барибир 15 футболчи билан ўтказилади. Афсуски биз ОЧЛда иштирок этмаймиз. Учинчи фронтда ҳам иштирок этганимизда яна бир нечта футболчиларга эҳтиёж сезиларди.

Баҳром Абдураҳимов иккинчи бўлимда энг яхши футболчи бўлди. Демак уни қанотда эмас, балки ҳужумчи ортида ўйнатган кўпроқ фойда. Бу мени шахсий фикрим. Чемпионат ҳали энди узоқ давом этади. Бизни жуда қизиқарли ва қизғин ўтадиган Суперлига кутмоқда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика