UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

"Шўртан"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди Янгиликлар

"Шўртан"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди

Маълумки кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Олий лигага чиқиш мақсадида курашаётган "Шўртан" Тошкентда "Пахтакор-2" меҳмони бўлди. Тан олиш керак, учрашувдан аввал кўпчилик ғузорликларнинг ғалабасини тахмин қилганди. Лекин якунда ёш "пахтакорчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, футболда башоратлар ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермаслигини намойиш этди.

Дилшод Нуралиев шу куни футболчиларини қай тариқа тайёргарлаганини билмадигу, лекин улар чемпионат пешқадамини мағлуб этиб ўзига хос сенсация қилди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, "Пахтакор-2" футболчилари кечаги ғалабаси билан "Шўртан"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Боиси Мухтор Қурбонов бошқарувидаги "Шўртан"ни бунгача биринчи лигада ҳеч бир жамоа мағлуб эта олмай келаётганди. Ғузорликлар биринчи босқичнинг 22та ўйинида атига 2 бор дуранг қайд этиб, қолган барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал этганди. Шу тариқа "Шўртан"нинг мағлубиятсиз серияси 23та ўйиндан сўнг йўққа чиқди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика