UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  1 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  62 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  2 21:11Конференциялар лигаси саралаши. "Викинг" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  16 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  1 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  3 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  8 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  4 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  7 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  4

“Шўртан” йиғинни якунлаб, қисқа таътилга чиқди Янгиликлар

“Шўртан” йиғинни якунлаб, қисқа таътилга чиқди

Теглар :  ШўртанТаътилда
Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан” декабрь ойида янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборганди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, жамоа куни-кеча тайёргарликнинг дастлабки босқичини якунлади. Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилинди.  Ғузорликлар йиғиннинг сўнгги кунларида Қаршида “Насаф” билан ўзаро синов-назорат учрашувини ўтказди. Қашқадарё дербисида жангавор дуранг қайд этилди – 2:2. 

“Шўртан” шу куни қуйидаги таркибда харакат қилди: Акмал Раҳимов, Олим Каримов, Элёр Интизомов, Лазиз Убайдуллаев, Ғулом Раҳмонов, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Аббос Амонов, Холмурод Холмуродов, Зафар Полвонов, Юсуф Бўриев.

Захирадан тушганлар: Илёс Тоғаев, Бобур Тўраев, Алишер Ибрагимов, Шаҳзод Хурсанов, Тимур Комилжонов, Нурали Падаров, Мирмуҳсин Рустамов. 


Голларга Холмурод Холмуродов билан зафар Полвонов муаллифлик қилганини айтиш жоиз. Дарвоқе, “Машъал” клуби тарбияланувчиси бўлган иқтидорди футболчи Холмуродов “Шўртан”нинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этди. Шунингдек “Дўстлик-AIN” футзалчиси Алишер Ибргаимов ҳам ўзини келаси йил катта футболда синаб кўрмоқчи. Сабаби бу футболчи ҳам “Шўртан”нинг йиғинида қатнашди. Асосий таркиб аъзолари бўлган Игорь Таран ва Элдор Тожибоевнинг шу куни бетоблиги сабаб мураббийлар ўйинга туширмади. Суннатилла Мамадалиев ҳам машғулотларда иштирок этган. 

Айтиш лозимки, ғузорликларнинг мазкур йиғини Зоир Тўрақулов ва Эркин Мирзаев бошчилигида ўтди. Жорий мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Роман Абдулов, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Ғофуров, Мурод Ражабов, Мирзакамол Камолов, Суҳроб Бердиев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Дарко Станоевич, Шерзод Шарипов, Сарвар Жўраев каби футболчилар “Шўртан”нинг илк йиғинида иштирок этмади. Уларнинг кейинги тақдири ҳозирча сўроқ остида. 

Шунингдек бош мураббий Мухтор Қурбоновнинг ҳам кейинги тақдири мавҳумлигича турибди. Агарда раҳбарият барча билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинса, Қурбонов фаолиятини давом эттириши мумкин. Шунда катта эхтимол билан жамоа билан хайрлашиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳам ортга қайтади. Бу масала янги йил байрамидан сўнг аниқ бўлиши айтилаётир. Олинган маълумотларга кўра, жамоа аста-секин қарздорликларни бартараф этмоқда. Ғузорликларнинг кейинги йиғини 4 январдан бошланиши режалаштирилган.  


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика