UZ

Сўнгги янгиликлар

18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:29Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал" баҳслари учун таркиблар маълум бўлди  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  1 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  9 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  5 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  5 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  7 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1

“Шўртан” йиғинни якунлаб, қисқа таътилга чиқди Янгиликлар

“Шўртан” йиғинни якунлаб, қисқа таътилга чиқди

Теглар :  ШўртанТаътилда
Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан” декабрь ойида янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборганди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, жамоа куни-кеча тайёргарликнинг дастлабки босқичини якунлади. Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли таътил эълон қилинди.  Ғузорликлар йиғиннинг сўнгги кунларида Қаршида “Насаф” билан ўзаро синов-назорат учрашувини ўтказди. Қашқадарё дербисида жангавор дуранг қайд этилди – 2:2. 

“Шўртан” шу куни қуйидаги таркибда харакат қилди: Акмал Раҳимов, Олим Каримов, Элёр Интизомов, Лазиз Убайдуллаев, Ғулом Раҳмонов, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Аббос Амонов, Холмурод Холмуродов, Зафар Полвонов, Юсуф Бўриев.

Захирадан тушганлар: Илёс Тоғаев, Бобур Тўраев, Алишер Ибрагимов, Шаҳзод Хурсанов, Тимур Комилжонов, Нурали Падаров, Мирмуҳсин Рустамов. 


Голларга Холмурод Холмуродов билан зафар Полвонов муаллифлик қилганини айтиш жоиз. Дарвоқе, “Машъал” клуби тарбияланувчиси бўлган иқтидорди футболчи Холмуродов “Шўртан”нинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этди. Шунингдек “Дўстлик-AIN” футзалчиси Алишер Ибргаимов ҳам ўзини келаси йил катта футболда синаб кўрмоқчи. Сабаби бу футболчи ҳам “Шўртан”нинг йиғинида қатнашди. Асосий таркиб аъзолари бўлган Игорь Таран ва Элдор Тожибоевнинг шу куни бетоблиги сабаб мураббийлар ўйинга туширмади. Суннатилла Мамадалиев ҳам машғулотларда иштирок этган. 

Айтиш лозимки, ғузорликларнинг мазкур йиғини Зоир Тўрақулов ва Эркин Мирзаев бошчилигида ўтди. Жорий мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган Роман Абдулов, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Ғофуров, Мурод Ражабов, Мирзакамол Камолов, Суҳроб Бердиев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Дарко Станоевич, Шерзод Шарипов, Сарвар Жўраев каби футболчилар “Шўртан”нинг илк йиғинида иштирок этмади. Уларнинг кейинги тақдири ҳозирча сўроқ остида. 

Шунингдек бош мураббий Мухтор Қурбоновнинг ҳам кейинги тақдири мавҳумлигича турибди. Агарда раҳбарият барча билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинса, Қурбонов фаолиятини давом эттириши мумкин. Шунда катта эхтимол билан жамоа билан хайрлашиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳам ортга қайтади. Бу масала янги йил байрамидан сўнг аниқ бўлиши айтилаётир. Олинган маълумотларга кўра, жамоа аста-секин қарздорликларни бартараф этмоқда. Ғузорликларнинг кейинги йиғини 4 январдан бошланиши режалаштирилган.  


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика