UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  0 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  5 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11

"Шўртан" Тошкентда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Шўртан" Тошкентда йиғин ўтказади

Теглар :  Шўртан
Ўзбекистон Лига Кубоги-2019 мусобақасининг гуруҳ доирасидаги сўнги учрашувидан кейин “Оқ бўрилар” жамоаси йигитлари 6 -16 июлгача ёзги таътилга чиқишди.

Танаффусдан кейин  “Шўртан” жамоамиз иккинчи даврага шу йилнинг 16-21 июль кунлари пойтахтда тайёргарлик машғулотларини олиб боришади.  Жамоамиз ўзи учун қароргоҳ сифатида Тошкентдаги “Мумтоз Чилонзор” меҳмонхонасини танлади.   

Бош мураббий Сергей Ковшов ўз шогирдлари билан йиғин давомида 17 июль куни “Оқ тепа” тиббиёт масканида тиббий кўрикдан ўтишади. 

Бевосита йиғинга тўхталадиган бўлсак, машғулотлар билан биргаликда “Оқ бўрилар” жамоаси футболчиларининг жисмоний тактик фаолиятини кучайтириш ва ўйин амалиёти малакасини ошириш мақсадида бир нечта назорат ўйинларини ташкил этиш ҳам режадан ўрин олган. Бу орқали мураббийлар гуруҳи таркибда шуғулланаётган футболчилар имкониятларини янада чуқурроқ билиб олишни ва ўйланган тактик схемага мослаштиришни мақсад қилишган. 

“Шўртан”нинг синов-назорат учрашувларидаги рақиблари  деярли маълум. Булар Суперлига вакиллари “Қўқон-1912” (18 июль), “Локомотив” (20 июль) ва “Сўғдиёна” (21 июль). 

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика