"Шўртан" ўз сафига Азиз Алижоновни қўшиб олди
02 авг 2013 13:25
Янгиликлар

"Шўртан" ўз сафига Азиз Алижоновни қўшиб олди
Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси давралар оралиғида таркибда катта ўзгаришларга қилишга мажбур бўлди.
Сабаби кетганлар ўрнини тўлдириш мақсадида мураббийлар айрим чизиқларга ўйинчиларни таклиф этмоқда.
Клуб матбуот хизматининг championat.asia га хабар қилишича, "Шўртан" ўз сафига Азиз Алижоновни (фотода 8-рақам) қўшиб олган. "Нефтчи" сафида кўп йиллардан буён ўйнаб келган Алижонов оралиқ танаффусда қадрдон жамоаси билан хайрлашганди. Шу боис ғузорликлар ушбу футболчини жамоага таклиф этишди. Эндиликда Алижоновнинг "Шўртан" шарафини ҳимоя қилиши аниқ бўлиб улгурган.
Шунингдек "Қизилқум"нинг икки нафар футболчиси, дарвозабон Элдор Тожибоев билан ярим ҳимоячи Анрей Власичев ҳам иккинчи даврани "Шўртан"да ўтказишадиган бўлди.
Сайтимиз орқали аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоа раҳбарияти иккинчи давра стартига қадар юртимиздаги бирор-бир тажрибали мураббийни олиб келишни режалаштирган. Бу масала кун тартибидан олиб ташланмаган ва бу яқин кунларда аниқ бўлиши кутилмоқда.
Исломбек Рустамбеков

Фикрлар