UZ

Сўнгги янгиликлар

23:452027 йилги ЕЧЛ финали Мадрид шаҳрида бўлади  0 23:21АПЛдаги нархи энг кўп арзонлашган футболчилар  0 22:54Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 22:35 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан расмий машғулотини ўтказди  0 22:13Бобир Абдиҳолиқов: "Ўйинга 100% тайёрмиз. Эртага гол уришга ҳаракат қиламан"  6 21:40Алаба ва Милитао "Реал"да қолиши мумкин  2 21:20Ўзбекистон термаси асосий ўйинчиларидан бири жароҳат сабаб миллий жамоа лагерини тарк этди  31 21:04Қирғиз Республикаси термасининг "Бунёдкор" стадионидаги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:01Ламин Ямал: "Барселона"нинг ҳозирги мақсади – требл"  2 20:45Ўзбекистон - Қирғизистон. Терма жамоамизда дисквалификацияга учраган футболчи борлиги ёдингиздами?  9 20:20Қирғиз Республикаси терма жамоаси устози Максим Лисицин матбуот анжуманида нималар деди? (матбуот анжумани тўлиқ ҳолда)   15 19:44Педри: "Тўп де Йонгда бўлса, мен хотиржамман"  2 19:11Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ўйинидан олдинги бешта асосий савол  20 18:58"Барселона" Фатидан қутулмоқчи  2 18:35Гюлер "Реал"даги ҳолатидан норози  0

"Шўртан" олий лига антирекордини такрорлади Янгиликлар

"Шўртан" олий лига антирекордини такрорлади

Теглар :  Шўртан
Ғузорнинг "Шўртан" клуби олий лиганинг дастлабки 6 турида 6 бор мағлуб бўлди.

Шундай қилиб "Шўртан" олий лига тарихида энг ёмон старт қилиш бўйича антирекордни такрорлади. 1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган олий лига тарихида дастлабки 6та турнинг барчасида мағлуб бўлиш ҳолати икки марта учраган. 

2007 йилда Бекободнинг "Металлург" клуби дастлабки 6та ўйиннинг ҳеч бирида очко ололмаган эди. 7-турга келибгина жамоа дуранг қайд этиб дастлабки очкосини қўлга киритганди. Ўша йил "Металлург" 16 жамоа орасида 15-ўринни банд этиб олий лигада қолишга эришганди.

2013 йилда дастлабки 6та учрашувдан сўнг "Қизилқум" клуби ҳисобида 0 очко бор эди. 7-турда ғалабага эришган "Қизилқум" ўша йил 14 жамоа орасида 12-ўринни банд этган ва элитада қолганди.

Маълумот учун, "Шўртан" клуби 7-турни 30 апрель куни ўз уйида "Нефтчи"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика