UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  0 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  2 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  2 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3

Суперлига. "Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Бироздан сўнг Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Шўртан" — "Насаф" ўйини бўлиб ўтди.

“Шўртан” — “Насаф” 1:4 ТУГАДИ

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов

Захира ҳаками: Муҳаммадали Бахтиёров

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Никита Мустафин

АVAR: Шоҳнур Йўлдошев

Комиссар: Феруз Ғаниев

Гол: Ҳусайн Норчаев (Стефан Чолович) 5 0:1, Ойбек Бозоров 26, 0:2, Шароф Муҳитдинов (Ойбек Бозоров) 70, 0:3, Сирожиддин Қўзиев (пенальти) 80, 1:3, Шароф Муҳитдинов (Драган Черан) 86, 1:4

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 10.Темур Мамасидиқов (47.Асилбек Анваров, 65), 11.Далер Шарипов (88.Аббос Эргашбоев, 46) 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Жўрабек Маннонов (21.Муродхўжа Жабборов, 88), 22.Сардор Садуллаев  ( 24.Дониёржон Нарзуллаев, 46)  55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 77.Асадбек Саитхонов, 99.Комрон Сайдазимов (8.Шаҳбоз Нуриддинов,46),

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 4.Улуғбек Худайбердиев,  17.Жавоҳир Ҳасанов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 6.Муродбек Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов ( 5.Ғолиб Ғайбуллаев,72), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳитдинов (33.Баходир Ҳалилов, 88), 18.Ҳусайн Норчаев (80.Давронбек Усмонов,72) 19.Стефан Чолович (9.Жавоҳир Сидиқов, 72), 22.Игор Голбан, 77.Ойбек Бозоров (20.Ислом Кенжабоев, 88), 92.Умарбек Эшмуродов

Захира: 1. Олександр Воробей, 2.Алибек Давронов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 

Огоҳлантириш: Аброр Тошқўзиев ("Шўртан") 56, Шохжаҳон Султонмуродов ("Шўртан") 62, Игорь Голбан ("Насаф") 78, Асилбек Анваров ("Шўртан") 90


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. ГОЛ. Шароф Муҳитдинов ўйиндаги ўзининг иккинчи, жамоасининг тўртинчи голини урди. Чераннинг ақлли ҳаракатидан сўнг Муҳитдинов аниқ зарба йўллади.

84. ЗАРБА. Ойбек Бозоровнинг зарбаси кучли ва хавфли чиқди. 

79. ГОЛ. Сирожиддин Қўзиев пенальтини аниқ ижро этди. 

78. ПЕНАЛЬТИ. Голбан "Шўртан" футболчисини йиқитди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

72. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Зафармурод Абдираҳматов, Стефан Чолович, Ҳусайн Норчаев ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Давронбек Усмонов тушди.

70. ГОЛ. Ҳисоб йириклашди. Шароф Муҳитдинов томонидан йўлланган ажойиб зарба "Шўртан" дарвозаси тўридан жой олди. 

65. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Тимур Мамасидиқов ўрнига Асилбек Анваров тушди.

64. ЗАРБА. Шароф Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди.

62. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Шўртан", Шохжаҳон Султонмуродов

56. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Шўртан", Аброр Тошқўзиев

55. Рўзиқул Бердиев ҳозирча ўзгаришларга қўл ургани йўқ. Бунинг вақти келмоқда. 

49. Ғузорликлар рақиб томонга ҳужум қилиб кўрди. Аммо самарасиз якунланди.

46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Далер Шарипов ўрнига Аббос Эргашбоев тушди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Сардор Саъдуллаев ва Камрон Саидазимов ўрнига Шаҳбоз Нуриддинов, Дониёр Нарзуллаев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

35. ЗАРБА. Тимур Мамасидиқов "Насаф" дарвозасига ажойиб зарба йўллади. Неъматов тўпни қайтарди. Бурчак зарбаси ҳам бартараф этилди. 

26. ГОЛ. "Насаф" ўйиндаги иккинчи голни урди. Голни Бозоровдан ташқари ҳеч ким сезмади ҳам. Бозоров жарима майдончаси ичида аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди. 

20. ЗАРБА. Муҳитдиновнинг зарбасини Эшбўтаев қайтарди.

19. Рўзиқул Бердиев шогирдлари яна устунликни қўлга олди.

16. "Шўртан" ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилмоқда. Қўзиевнинг зарбасини Неъматов қайтарди. 

10. Ўйин "аждарлар"нинг ҳужумлари билан давом этмоқда. 

5. ГОЛ. "Насаф" учрашувда ҳисобни очди. Ҳусайн Норчаевнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвозабон устидан ўтиб дарвозадан жой олди. 

3. ЗАРБА. Бурчакдан узатилган тўпни Мозговой оёғи билан дарвозага йўллади. Эшбўтаев бу вазиятда яна қаҳрамонлик кўрсатди. 

3. ЗАРБА. "Насаф" футболчиси Зафармурод Абдираҳматовнинг зарбасини Эшбўтаев қайтарди. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 20:15да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика