UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  0 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  1 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  1 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  41 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  2 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1

"Шўртан" машғулотларга 10 октябрдан киришади Янгиликлар

"Шўртан" машғулотларга 10 октябрдан киришади

"Шўртан" жамоаси футболчиларига 21-турдаги "Қизилқум" - "Шўртан" учрашувидан сўнг миллий терма жамоамизнинг Осиё Кубоги саралаши бўйича бўладиган учрашуви туфайли вужудга келган қисқа танаффусда 10 октябргача дам олиш эълон қилинган эди.
Зоир Тўрақулов бошчилигидаги жамоа аъзолари 10 октябрь куни Ғузорда клуб базасида йиғилишади ва икки маҳалдан машғулотлар олиб боришади.

Жамоани навбатдаги турда ҳам муҳим учрашув кутиб турибди. 22-турдаги учрашувда "Шўртан"нинг рақиби воҳамизнинг бош жамоаси "Насаф" жамоаси бўлади. Воҳа дербиси деб ном олган ана шу учрашув 18 октябрь куни Ғузорда бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув доимо муросасиз ва жуда қизиқарли бўлиб ўтган. Биринчи даврадаги учрашувда "оқ бўрилар"ни майдонга Эдгар Гесс бошлаб тушган бўлса, навбатдаги учрашувда бир вақтлар бир жамоада тўп сурган икки собиқ футболчилар ўз шогирдларини майдонга бошлаб тушишади.

Ана шу муҳим учрашувни ҳис этиб турган жамоамиз аъзолари машғулотларга пайшанба кунидан киришадилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика