“Шўртан”: “Ҳозирча Ғузор, кейинги бекат Тошкент”

Narzulla Saydullayev
9 янв 2016, 20:48
Янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини ҳам Ғузордаги ўз қароргоҳида давом эттираётган “Оқ бўрилар” жамоаси навбатдаги йиғинни Тошкентда ўтказишади.

Айни пайтдаги машғулотлар 15 январга қадар давом эттирилади. Шундан кейин футболчиларга икки кунлик дам берилади. Ғузордаги йиғин давомида “Шўртан” 11 январь куни синов назорат учрашувида “Насаф” билан куч синашади.

Ғузорликлар 18 январь куни Тошкентга тиббий кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетишади ва шундан сўнг, қишки ўқув-йиғин машғулотларини пойтахтда давом эттиришади.
 

"Шўртан" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›