UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  4 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  1 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   8 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  6 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  10

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида Янгиликлар

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида

Шу кунларда Ғузордаги ўз қароргоҳида иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси 17 июль куни Қарши шаҳрида
вилоятимизнинг олий лигадаги яна бир вакили – “Насаф” билан ўртоқлик назорат учрашувида майдонга тушишади. Ушбу учрашув Зоир Тўрақулов шогирдлари учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради. Айнан ушбу учрашувда ғузорликлар устози ўз қўли остидаги йигитларни жиддий кўрикдан ўтказиб олишни режалаштирмоқда.

Шундан сўнг, жамоа Тошкентга йўл олади. 19 июль куни “Шўртан” футболчилари ЎФФ қошида фаолият кўрсатаётган “Футбол-Мед”да  тиббий кўрикдан ўтишади. Бош мураббийнинг фикрларига қараганда, шу орада йигитларга икки кунлик дам берилади ва Ғузорда қисқа йиғин давом эттирилади. Иккинчи давра учун олиб борилган йиғин Тошкентда якун топади. “Оқ бўрилар” 25 июлдан эътиборан пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Маълумки, 4 августдан олий лига иккинчи давра ўйинлари бошланади. “Шўртан” Фарғона сафарига айнан Тошкентдан йўл олади.

Қаршида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувидан ташқари Зоир Тўрақулов шогирдлари пойтахт йиғини давомида яна икки бор майдонга тушишлари кўзда тутилган. Рақиб жамоалар тўғрисида бироз кейинроқ хабар қиламиз. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика