UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  5 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  3 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  13 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  12 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1

"Шўртан" 10 кун ичида 13 000 доллар тўламаса биринчи лигага тушиб кетади! Янгиликлар

"Шўртан" 10 кун ичида 13 000 доллар тўламаса биринчи лигага тушиб кетади!

Ғузорнинг "Шўртан" клуби собиқ легионер футболчиси Урош Милославлевич ФИФАга мурожаат қилгани ҳақида хабар бергандик.

Куни кеча ФИФА 11 майга қадар клуб ушбу футболчи олдидаги қарзларини тўлиқ тўлаб бермаса 2018 йил биринчи лигага тушириб юборлиши борасида ПФЛга хат юборган. Бу ҳақда алоҳида хабар бергандик.

Breaking news. ФИФА ЎФФга "Шўртан"ни 2018 йил биринчи лигага тушириб юбориш талабини қўйди

Ўтган йил сентябрь ойида ушбу қарздорлик туфайли ПФЛ "Шўртан" клубидан 3 очко олиб ташлаганди. Шундан сўнг, клуб бош директори Шоди Номозов легионерга барча қарзлар тўлангани ҳақида интервью берганди.


Шоди Номозов: "Урош Милославлевичга қарзодорлик тўланади"

Бироқ орадан маълум вақт ўтгач бу масала яна кун тартибидан ўрин олди. Бу сафарги жазо олдингисидан жиддийроқ бўлади. Вазиятга ойдинлик киритиш учун "Футбол Экспресс" газетаси мухбири "Шўртан" бош мураббийи Ихтиёр Каримовга мурожаат қилди:

- ФИФАнинг чиқарган қарори бизни карахт аҳволга солиб қўйди. Улар биздан 10 кун ичида қарздорликни тўлашимизни талаб қилишмоқда. Қандай қилиб бўлмасин қарзларни тўлаб жамоани олий лигага олиб қолмоқчимиз. ФИФА 2013 йил футболчи олдидаги қарздорлигини тўлаб бериш ҳақида қарор чиқарган. Клуб эса ўтган йил пулларни тўлади. Йиллар давомида қарз вақтида тўланмагани учун устама пуллар фоиз ҳисобида "туғилаверган". 2016 йил Милославлевичга 46000 доллар қарз тўлаб берилган. Фоиз туфайли яна 13000 доллар қарз пайдо бўлган. Футболчининг агенти бу пулларни тўлаб беришимизни талаб қилмоқда",  - дейди Ихтиёр Каримов. 


Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика