UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  5 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  5 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  9 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  44 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  9 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7

Шоҳруз Норхонов: “Мақсадимиз – “Қизилқум”ни мағлуб этиш" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: “Мақсадимиз – “Қизилқум”ни мағлуб этиш"

Хабарингиз бор, Суперлига 23-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Навойининг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Жамоамиз футболчилари ушбу учрашувга жиддий ҳозирлик кўришди ва чемпионатдаги танаффусдан фойдаланиб бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказди.  “Қизилқум” га қарши баҳс олдидан жамоа ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов  ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионат бошида ҳар бир очко учун жон-жаҳдимиз билан курашдик. Лекин бу – футбол. Ҳозир 11-ўринда бўлсак-да, олдинда ҳали 10 та ўйин бор. Биз улардан фойдаланиб 7,8-ўринлар учун курашамиз.

Аслида чемпионат бошида кучли 6 таликка киришни мақсад қилган эдик. Ҳар бир жамоа очколар учун курашди. Биринчи босқичда қила олмаган ишларимизни энди иккинчи босқичда уддалаймиз, деган умиддаман. Ўйда ҳам, сафар ўйинларида ҳам фақат ғалаба учун курашиб, бизга ишонаётган барчани хурсанд қилиш ниятидамиз.  

“Қизилқум”га қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўрдик. Мақсадимиз – “Қизилқум”ни мағлуб этиш. Иккинчи босқични биринчи ўйинданоқ ғалаба билан бошлашни мақсад қиляпмиз-дейди Шоҳруз Норхонов.

“Сўғдиёна”  ПФК матбуот хизмати


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика