UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  1 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  11 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   4 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  49 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" — "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибни Про лиганинг кучли жамоаларидан бири деб биламан. Йигитлар бор кучини ишга солишди, аммо тажриба эвазига "Локомотив" дарвозамизга тўртта гол урди. 

- Андижонлик ҳимоячилар ўз жарима майдонида рақибига эркин ўйин намойиш этишга йўл қўйиб беришди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, саволингиз ўринли. Ҳимоячиларимизда бугунги баҳсда чалкашлик юзага келди, рақиб ўйинчиларини ёпишга улгурмади. Чунки рақиб дастлабки дақиқалардан тезкор ҳужумлар ташкиллаштирди. Йигитлар ҳали ёш, уларнинг маҳорати ўйиндан-ўйинга ошади, деган умиддаман. Ўйиндаги хатоларимизни кўриб чиқамиз ва бартараф этиш устида ишлаймиз. 

- Бу йил Про лигадан Суперлигага қайси жамоалар йўл олади деб ўйлайсиз?

- Биринчи фаворитлардан бири — "Локомотив". Шунингдек, "Динамо"ни эътироф этиш керак. Бизга бу лигада рақобат олиб бориш қийин, буни тушуниб етяпмиз. Лекин тўхтамаймиз. Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради.

- Яқинда жамоа Испаниядаги халқаро мусобақада қатнашаркан. Таркибдаги нечта футболчи ушбу турнирда иштирок этади?

- Таркибда 25 нафар футболчи бўлса, шундан 16 таси 2005-2006 йилларда туғилган. Ана шу ёшлар Барселонадаги нуфузли мусобақада қатнашади. Бугун ҳам асосий таркибда беш нафар ёш ўйинчи майдонга тушди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бешта ўйинчимизни алмаштирдик. Ёшларга кўпроқ имкон беришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика