Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди"
25 янв 2021 19:05
Янгиликлар
Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди"
Хабар берганимиздек, 21 ёшли ҳамюртимиз мазкур баҳсда пенальти ишлади ва жарима зарбасидан ажойиб гол урди.
— Ўйинни кузатган барчага раҳмат. Бу мен учун БАТЭ таркибидаги 1-ўйин эди. Шу туфайли мураббийларга ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқдим.
— Жамоа таркибига ажойиб жисмоний ҳолатда етиб келдингиз. Овқатланишни ёқтирмайсизми ёки машғулотларни ёқтирасизми?
— Албатта, овқат ейишни ёқтираман, аммо спорт билан шуғулланиш кўпроқ ёқади. Бугунги позицияда ўйнаш мен учун қулай, болалигимдан шу амплуада ҳаракатланганман. "Энергетик"да мени ўнгроқда ўйнатишди, лекин чап томонда ўзимни яхшироқ ҳис қиламан.
— Жамоадаги йигитлар қандай экан?
— Зўр, мени яхши кутиб олишди. "Битта оила", десам ҳам бўлади.
— Виталий Жуковский ҳақида фикрларингиз...
— Жуда яхши мураббий. У ҳамма билан ёлғиз суҳбатлашади… Мақташни ҳам, танбеҳни ҳам ўз ўрнига қўяди.
— Доим табассум қилиб, кўтаринки кайфиятда юрасиз...
— Баъзан асабийман, баъзан куламан. Кайфиятга боғлиқ, — дейди Умаров.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни "Энергетик-БГУ" таркибида ўтказган Шоҳбоз 4 гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар