Шмидт: "Тоттенхэм" ҳар жабхада кучайган"
18 окт 2016 16:19
Янгиликлар
Шмидт: "Тоттенхэм" ҳар жабхада кучайган"
Германиянинг "Байер" жамоаси бош мураббийи Роджер Шмидт ЕЧЛдаги рақиби "Тоттенхэм" ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
- "Тоттенхэм" жамоаси ажойиб ўйин кўрсатиб келмоқда. Уларда ҳозир ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Почеттино жамоаси ҳар жабҳада кучайган. "Тоттенхэм" шубҳасиз ушбу мавсумда ҳам премьер лигада чемпионлик учун курашади.
Сон Хин Мин? Жанубий Кореялик ушбу иқтидор соҳибини бир мавсум шуғуллантирганимдан хурсандман. Сон Хин Мин учун Лондондаги илк мавсум идеал тарзда ўтмади. Аммо бизнинг собиқ футболчининг ҳозирги ишлари жойида. Янги мавсумда Сон Хин Мин ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатмоқда.
Умид қиламанки, Мин мавсум давомида ушбу темпни туширмайди. Аммо бу кеча унинг ишлари аъло бўлмаслигини истардим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар