Ширер: "Рэшфордга тавсиям - у кетиши керак"

Mirjalol Normatov
10 сен 2018, 18:41
Англия термасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордга тавсия берди.

"Рэшфорднинг мухлисиман. У позицияни яхши танлайди ва ҳар доим рақиб ҳимоячиларини хавфо остида ушлаб туради.

Ромелу Лукакуда барчаси яхши бўлса, Маркус марказий ҳужумчи бўлиб ўйнай олмайди. У айнан марказий форвард бўлиши керак. Аммо МЮ Моуриньо қўл остида ҳеч қачон икки ҳужумчи бўлиб ҳаракат қилмайди. Агарда шундай бўлган тақдирда, Ромелу билан Алексис Санчес ўйнайди. Моуриньо катта эхтимол билан Рэшфорднинг хизматларидан фойдаланмайди. Ундай қилгандан кўра, Маркусни трансферга қўйиб юбориш керак.

МЮ - буюк жамоа. Аммо Рэшфорд буюк футболчи бўлишни истаса, "Олд Траффорд"ни тарк этиши керак. Унга берадиган тавсиям шундай", - деди Ширер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›