UZ

Сўнгги янгиликлар

05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  0 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  3 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  3 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  2 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  104 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  60 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4

Шинасозликдан энг зўр ҳужумчи бўлиш сари! - Жейми Варди ҳақида сиз билмаган ҳикоя Янгиликлар

Шинасозликдан энг зўр ҳужумчи бўлиш сари! - Жейми Варди ҳақида сиз билмаган ҳикоя

Фейсбукда ўтирган чоғимда кетма-кет уч пост Жейми Варди ҳақида бўлди.

Унда Жеймининг қандай ҳаёт кўргани бир расмга солинганди. Шу орқали мен ҳам унинг ҳаётига, ўтмишига қизиқиб қолдим. Хўш, у қандай қийинчиликлар ортидан шундай машҳурликка эришди?

"Тезкор тулки" (унинг лақаби) - ҳозирги авлод футболининг энг тезкор вакилларидан бири ҳисобланади. Келинг, энди кўп гапирмасдан унинг ўтмишига назар соламиз.

Вардининг болалиги:

Жейми Ричард Варди 1987 йилнинг 11 январь кунида Шеффилдда таваллуд топган. Онаси - Лиза Варди, отаси - Ричард Гилл.

Ўртаҳол оилада катта бўлганига бўлса керак, Жеймининг болалиги анчагина актив бўлган.

Жеймининг болалиги ўтган жойлар

Унинг болалик тарихи шундай: жуда катта машаққатлар, оғриқли кунлар ва ажойиб ғалабалар. Унинг тарихи завод ишчисидан бошланиб, футбол қаҳрамони билан якунланиш арафасида.

Футболга бўлган севги Жеймининг болалигидан бошланди. У ёшлигидан ҳам футбол ўйнаб, ҳам ўз ишини давом эттиришга мажбур бўлди.

Варди - фаолиятнинг бошланиши:

Футболга бўлган муҳаббат уни футбол ўйнашни анча олдин бошлашига олиб келди. Аввалига у яхши футбол ўйнашни истаганди. Аммо "Шеффилд Уэнсдей" унинг орзуларини чиппакка чиқаришига бир баҳя қолганди.

Клубдагилар Жейми Вардининг жуда ҳам озғин ва бўйи паст эканлигини айтишди ва жамоага олишмади. Ростдан ҳам қуйидаги расмда унинг ўз ёш тоифасидаги энг нозик футболчи бўлганини кўриш мумкин.

Бу янгилик Вардига жуда қаттиқ таъсир қилди ва ўзига ишончсизлик ошиб кетди. Чунки бутун умри давомида мухлислик қиладиган клуби уни ўзига қабул қилишни истамагани шокка солиб қўйганди.

Варди - шуҳрат сари йўл:

"Шеффилд Юнайтед"дан ҳам рад жавоби олинганидан кейин Варди футбол ҳақида ўйлашни ҳам истамасди. Иложи борича футболни ёддан чиқариб, усиз бошқа ҳаёт бошлади ва жуда кам маош тўлайдиган ва жуда катта меҳнат қилинадиган фабрикага ишга кирди. Шу орқали у яшаш учун кураш олиб борди. У ерда иш шундай қийин эдики, бундай фабрикаларда ишлашни кўпчилик истамасди. Варди бир интервьюсида шундай деганди:

"Углерод толаси техники эдим. Ишим имконияти чекланган инсонларга шиналар чиқариш билан боғлиқ эди. Биз иссиқ печларда ишлардик. Кунига юз марталаб оғир юкларни кўтариб юрардик ва бу белга жуда катта оғриқ берарди".

Ҳисоботларда унинг кунига 12 соатлаб фабрикада ишлагани кўрсатилган.

Фабрикада ишлаб юрган пайтларида унинг футболга бўлган муҳаббатини барча билди ва айримлар унинг ушбу ишидан кетишини ва футболда яна бир бор ўз омадини синаб кўриши кераклигини талаб қилишди. Варди ўз касбдошларининг талабларини инобатга олди.

Варди - кўтарилиш даври:

Маълумотларга кўра, Варди айнан шу сабаб углерод толали шиналар ишлаб чиқаришдан футболдаги оддий ҳаётга қайтган.

Варди яна жиддий тарзда машғулотлар олиб борди ва янги клуб излашни бошлади. У бу сафар уринишлари зое кетмаслигини билиб турарди. Қуйи дивизиондаги "Уикэрсли Яф ин Роттерхэм" клуби унга имконият тақдим қилди.

Вақт жуда тез ўтиб борар, ҳатто орадан 5 йил ўтгач, 2011 йилнинг июнь ойларида ҳам Варди Англиянинг 7-дивизионида ўйнаб юрар ва унда ҳафтасига 30 фунт маош оларди. Бу эса тахминан 30-35 доллар дегани.

Тасаввур қиляпсизми, Англиянинг 5-дивизионида тўпурарлик қилаётган футболчининг топаётган пули деярли ҳеч нимага етмасди ва ўзи яна кўчада қўшимча ишлар қилиб юрарди. Тирикчилик учун ўзини ўққа-чўққа уришдан таб тортмасди.

Варди - 5-дивизиондан Чемпионшип сари:

2011/12 йилги мавсумда "Флитвуд Таун" таркибида Варди Миллий лига (5-дивизион)нинг 36 ўйинида 31 гол урган ҳолда, тўпурар бўлди ва "Лестер Сити" назарига тушди. Бу шунчаки дахшат эди. Жейми бир йўла 3 лига юқорига сакрашни уддалади. Аммо...

Муаммо шундаки, "Лестер" таркибидаги дастлабки мавсумда у захирада кўп ўтирди, 26 ўйинда атиги 4 гол урди. Раҳбарият унга ишонч билдирмай қўйганди. Бироқ Найжел Пирсон форвардга яна бир мавсум имкон берилишини илтимос қилди. Бундан Варди фойдалана олди. 2013/14 йилги мавсумда Жейми 16 гол урди ва қайд этиш керак, шу голлари орқали у жамоага 23 очкони тақдим қилди. "Лестер" Чемпионшип чемпиони сифатида АПЛга йўл олди.

Варди - "Лестер" юраги:

Найжел Пирсон бошқарувидаги "Лестер" АПЛдаги дебют мавсумидаёқ Чемпионшипга равона бўлиши мумкин эди. Ҳатто жамоа мавсум тугашига 4 тур қолганида ҳам лигадан тушиб кетиш учун асосий номзодлардан бири бўлиб турганди. Сўнгги 4 турдаги 3 ғалаба ва 1 дуранг АПЛнинг бўлажак чемпионларини лигада олиб қолди.

2015/16 йилги мавсум арафасида раҳбарият Найжел Пирсонни истеъфога чиқариб, ўрнини Клаудио Раньери билан тўлдирди. Бу мухлисларнинг ғазабини келтиргани биринчи масала, матбуот Вардининг кетиши борасида бонг ура бошлади. Ўша пайтда жамоанинг етакчиси ҳисобланган Леонардо Ульоа кўпроқ юкни бўйнига олар ва унинг голлари жамоага кўпроқ фойда келтирарди.

Матбуот кутгандек бўлмади. Варди янги мавсум олдидан "Лестер"дан рўйхатдан ўтказилди. Чемпионлик, 24 гол, Ульоа захирага ўтказилди ва Варди "Лестер"нинг юрагига айланди. Буёғига нима бўлганини яхши биласиз.

Футбол шундай спорт тури. Африкада ёшлар футболчи бўлиш орқали оиласи рўзғорини тебратишни, иложи борича, барчани ушбу қитъадан олиб чиқиб кетишни истайди. Айримлар учун бу оддий спорт тури бўлиши мумкин. Бироқ Варди каби инсонлар унга ҳаёти деб қарайди. Содиқлик ҳиссини йўқотмайди. Айнан Жейми каби футболчилар футболга бўлган муҳаббатингизни янада оширади. Шу ўринда ниҳоят, ичимдаги бир гапни айтиб қўймоқчиман: 

АПЛда кучли олтилик йўқ бўлиб кетди ва бу топ-7га айланди. Еттинчи жамоа - бу "Лестер"!

Асосийси - ҳеч қачон таслим бўлмаслик!

Миржалол Норматов

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика