Шевченко: “Испания футболи ҳар доим халқаро майдонда етакчи бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай”
		
		06 сен 2020 07:10
        Янгиликлар	
	 
				 
				Шевченко: “Испания футболи ҳар доим халқаро майдонда етакчи бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай”
“Испания термасининг куч-қудрати – таркибдаги ижрочиларда. Бу дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Мен терма жамоа мураббийи Луис Энрикени жуда ҳам ҳурмат қиламан. У турнирга жамоасини жуда яхши тайёрлаганига ишончим комил.
Испания термаси мана бир неча йилдирки ажойиб таркибга эга, иқтидорли футболчилардан ташкил топган. Улар доим ҳар бир баҳсга ўзига хос тизим асосида тайёргарлик кўришади. Испанлар доим халқаро майдонларда етакчилар сафида бўлишган ва ҳозир ҳам шундай. Бу ерда кўплаб тажрибали мураббийлар ва катта клублар бор.
Шу сабаб бизда ҳозир ушбу ажойиб жамоага қарши тўп тепиш имконияти туғилди. Миллатлар лигаси турнири мураббийларга жамоасини ўйиндан ўйинга, қисқа вақт ичида кучли рақибларга қарши тайёрлаш имкониятини тақдим этади”, дея Шевченконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Украина футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Испания-Украина беллашуви бугун, 6 сентбярь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар