Шевченко: "Балки 1 кун келиб мен ҳам "Милан" жамоасини бошқаришим мумкин"
08 май 2019 21:50
Янгиликлар
Шевченко: "Балки 1 кун келиб мен ҳам "Милан" жамоасини бошқаришим мумкин"
Украина термаси устози Андрей Шевченко "Милан" клубини бошқариш орзуси борлигини эълон қилди.
"Милан — ҳаётимнинг бир қисмига айланган клуб. Аммо, айни вақтда мен терма жамоада бандман. Гаттузо ўз ишини аъло даражада бажармоқда. Бир кун келиб "Милан"ни бошқаришни хоҳлайман", - дейди Шевченко.
Шевченко Украина термасини 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. Бу унинг мураббийлик фаолиятидаги биринчи иши ҳисобланади.
Андрей 1999-2006 йилларда "Милан" таркибида 322 ўйинда иштирок этиб, 175 та гол урган.
Фикрлар