UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Шевченко “Андижон”да расман иш бошлади Янгиликлар

Шевченко “Андижон”да расман иш бошлади

Кутилганидек Сергей Шевченко “Андижон”да иш бошлади. Кеча жамоанинг кечки машғулотини кузатиш мақсадида Андижон шаҳридаги “Соғлом Авлод” стадионига бориб, янгиликлар билан яқиндан танишишга уриндик.
Соат 18:15да бошланган машғулот янги бош мураббий бошчилигида ўтди. Бунгача жамоа машғулотини сиртдан кузатган украиналик мураббий ниҳоят душанба кундан ишга киришди. Айтиш керакки, жамоанинг ашаддий мухлислари Сергей Шевченконинг машғулотларини соғиниб қолишган шекилли, шу куни бир талай мухлислар стадионга келиб бевосита кузатди.

Янги мураббийнинг биринчи кунги машғулоти шахсан бизда илиқ таассурот қолдирди. Тактик ва жисмоний тайёргарлик борасида футболчиларга керакли юкламаларни берган Шевченко футболчиларни икки таркибга ажратган холда, вақти-вақти билан уларнинг ҳар бири билан алоҳида ишлади. Машғулотлар жараёнида бош мураббийга Ориф Маматказин ва Қобулжон Олимжонов ёрдам берди.

Биринчи даврадан сўнг 4 очко жамғариб, турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан ўрин эгаллаб турган “Андижон”ни қандай бўлмасин кучлилар сафида олиб қолиш учун бир қатор ўзгаришлар қилинаётганини кўриш мумкин. Жуда қийин бўлган иш. Лекин уддаласа бўлади. Ҳар холда Шевченко бунинг учун астойдил ишга киришганини кўриш мумкин.

Душанба кунги машғулотларда жами 23 нафар футболчи шуғулланди. Айни пайтда таркибда юз бераётган ўзгаришлар мухлисларнинг диққат марказида турибди десак муболаға бўлмайди. Шу боис бу борада қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, биринчи даврада “бургутлар” шарафини ҳимоя қилган Сергей Доценко, Алексей Касьян, Жавлон Мирабдуллаев, Алишер Азизов, Шаҳзод Шайманов ҳамда Камрон Кападзе шу куни машғулотларда кўриниши бермади. Афтидан бу ўйинчилар билан жамоа хайрлашган кўринади.

“Андижон” таркибига янги келиб қўшилганлардан эса Лочин Долимов, Баҳром Юлдашев (“Хотира-79”), Аюбхон Гаппаров (“Чуст-Пахтакор”) Иқбол Акрамов (“Олмалиқ”), Азиз Алижонов (“Нефтчи”), Сардор Соибов (“Металлург”) каби футболчиларни учратдик. Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Агарда уларнинг ҳатти-ҳаракатлари мураббига мақул келса, жамоада олиб қолинади.

Айтишларича бу билан селекция жараёни тўхтаб қолмайди ва яқин кунлар давомида яна бир қатор таниқли номлар йиғинга келиб қўшилади.

Дарвоқе, оғир жароҳат сабаб бир неча йил майдон ташқарисида юрган тажрибали футболчи Шуҳрат Мирхолдиршаев асосий гуруҳ билан бирга машғулотларда иштирок этаётганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Андижонликлар эртага, 16 июль куни биринчи лига вакили “УзДонгЖу” билан синов-назорат баҳсини ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда эртага аниқ муълумот бериб ўтамиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика