Шерзод Насруллаев: "Россия бизга қарши асосий таркибни туширади, деб ўйлайман"
18 ноя 2022 23:02
Янгиликлар
Шерзод Насруллаев: "Россия бизга қарши асосий таркибни туширади, деб ўйлайман"
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулотлари давом этмоқда.
Россия билан ўтадиган беллашувга жиддий тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз ғалаба билан яна бир бор хурсанд қилишларига ишонамиз. Шерзод Насруллаев фикримизга қўшилган ҳолда тайёргарлик жараёнларига тўхталди.
"Қозоғистон билан яхши ўйин ўтказдик. Россия билан ҳам ёмон учрашув бўлмаслиги аниқ. Улар Тожикистон билан баҳсда керакли футболчиларни туширмади. Бизга қарши асосий таркиб ўйнайди, деб ўйлайман. Бошқача ўйин кўрсатишлари мумкин. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. Ёлғизлатиб қўйишмайди, деб ўйлайман.
"Насаф" ва мавсумга тўхталсам, муҳим очколарни йўқотдик. Охирги турларда чарчоқ ҳам ўз сўзини айтди",- дейди Шерзод Насруллаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар