UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  3 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  2 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  11 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  12 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди” Янгиликлар

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди”

Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси қайта тикланади.

Эндиликда жамоалар машғулотларга жиддий киришишлари табиий. Боиси, ҳали олдинда уларни бутун бошли мавсум кутмоқда. “Насаф” клуби футболчилари ҳам куни кеча коронавирусга тест топширишди ва машғулотларни бошлаб юборишди. “Аждарлар”нинг иқтидорли футболчиси Шерзод Насруллаев бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўтган вақт мобайнида осон бўлмаган даврни бошдан кечирдик. Нафақат биз балки, барча жамоалар уйда якка тартибда машғулотларни олиб боришга мажбур бўлди. Мен ҳам карантин пайтида уйда индивидуал тарзда машқларни бажардим. Барибир катта футболни ҳаммамиз соғиндик. Машғулотларсиз, футболсиз очиғи зерикиб қолдик. Менимча, бунақа мажбурий катта танаффус ҳали бўлмаган бўлса керак. Мана секин-аста машғулотларни бошладик. Эндиликда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Лекин, кўп футболчилар спорт формаларини йўқотиб қўйди.

Шукурки, ҳеч биримизда коронавирус аниқланмади ва ҳамма соғлом чиқди. Барча футболчилар ва жамоа аъзолари қатъий гигиена талабларига риоя қилмоқда.

Чемпионат бошлангач ким қандай ҳолатда эканлигини билиб оламиз, унгача хулоса чиқариш қийин.

Азиз Ғаниев ва Отабек Шукровларнинг жамоамиз машғулотларига қўшилганидан хурсандман. Улар футболчиларга кўтаринки кайфият улашишди. Жамоадаги айрим ёш футболчилар учун бу орзу саналарди. Бир томондан ёшлар уларга қараб интилади.

Мухлисларга биринчи навбатда соғлик ва саломатлик тилайман. Ишқибозларсиз футбол худди ўртоқлик учрашувидек туюлади. Ўз суюклиларимизни стадионда кўришга ўрганиб қолгандик. Энди уларсиз қандай бўларкан буни вақт кўрсатади”,- дейди Шерзод Насруллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да        

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика