UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  2 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   2 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди” Янгиликлар

Шерзод Насруллаев: “Ғаниев ва Шукуров "Насаф" футболчиларига юқори кайфият улашишди”

Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси қайта тикланади.

Эндиликда жамоалар машғулотларга жиддий киришишлари табиий. Боиси, ҳали олдинда уларни бутун бошли мавсум кутмоқда. “Насаф” клуби футболчилари ҳам куни кеча коронавирусга тест топширишди ва машғулотларни бошлаб юборишди. “Аждарлар”нинг иқтидорли футболчиси Шерзод Насруллаев бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўтган вақт мобайнида осон бўлмаган даврни бошдан кечирдик. Нафақат биз балки, барча жамоалар уйда якка тартибда машғулотларни олиб боришга мажбур бўлди. Мен ҳам карантин пайтида уйда индивидуал тарзда машқларни бажардим. Барибир катта футболни ҳаммамиз соғиндик. Машғулотларсиз, футболсиз очиғи зерикиб қолдик. Менимча, бунақа мажбурий катта танаффус ҳали бўлмаган бўлса керак. Мана секин-аста машғулотларни бошладик. Эндиликда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Лекин, кўп футболчилар спорт формаларини йўқотиб қўйди.

Шукурки, ҳеч биримизда коронавирус аниқланмади ва ҳамма соғлом чиқди. Барча футболчилар ва жамоа аъзолари қатъий гигиена талабларига риоя қилмоқда.

Чемпионат бошлангач ким қандай ҳолатда эканлигини билиб оламиз, унгача хулоса чиқариш қийин.

Азиз Ғаниев ва Отабек Шукровларнинг жамоамиз машғулотларига қўшилганидан хурсандман. Улар футболчиларга кўтаринки кайфият улашишди. Жамоадаги айрим ёш футболчилар учун бу орзу саналарди. Бир томондан ёшлар уларга қараб интилади.

Мухлисларга биринчи навбатда соғлик ва саломатлик тилайман. Ишқибозларсиз футбол худди ўртоқлик учрашувидек туюлади. Ўз суюклиларимизни стадионда кўришга ўрганиб қолгандик. Энди уларсиз қандай бўларкан буни вақт кўрсатади”,- дейди Шерзод Насруллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да        

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика