UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  3 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  1 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  2 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  3 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  10 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2

Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Шерзод Жўраев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Баҳс ҳақида гапирадиган бўлсак, "Машъал" жамоасининг охирги иккита ўйинини ўрганиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўргандик. Муборакликлар уйда "Қўқон-1912"дан устун келишди ва Қашқадарё дербисида "Насаф"ни мағлуб этишди. Иккита учрашувдаги ғалабадан кейин руҳий томонлама устунлик "Машъал" томонида эди. Бугун бизга баъзи футболчиларимизнинг жароҳат олгани ўз таъсирини кўрсатди. Шу боис кўпроқ Комил Тожиддинов, Шерзод Ғуломжонов каби ёшларга имкон бердик. Ротация устида иш олиб боряпмиз. Бугун жамоамиз охиригача ҳаракат қилди, бунинг учун йигитларга раҳмат. "Машъал" жамоасига эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

- "Навбаҳор" бош мураббийлигига энди келганингизда Суперлига тажрибаси бироз етишмаяпти деб айтган эдингиз. Бугун шу ҳам таъсир қилдими?

- Мен бу ҳолатни анчадан бери ичимда сақлаб келдим. Нимага десангиз жамоани қабул қилиб олганимда вазият жуда аянчли эди. Биз саккизта ўйиндан бери ижобий натижа кўрсата олмай келаётгандик. Футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқолиб қолганди. Футболчиларга вазият салбий таъсир қилмаслиги учун ҳамма юкни ўзимга олишимга тўғри келди. Чунки "Навбаҳор" мен учун жуда азиз клуб, менга кўп нарса берди.

- Агар раҳбарият сизга ишонишда давом этса, келаси йил нималарни ўзгартирган бўлардингиз?

- Яхши савол бердингиз. Ҳозир қўл остимиздаги мавжуд таркиб билан ишлашга тўғри келяпти. Мавсум якунига етганидан кейин раҳбарият қарори қанақа бўлишини билмайман. Менга ишонч билдириб асосий жамоа топширилгани катта шараф. Чунки "Навбаҳор" - бу бренд. Бизнинг "Пахтакор", "Насаф" каби клублардан кам жойимиз йўқ. Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Ротация эса албатта керак. Ёшларга ишонаман. Футболга нисбатан ўз қарашларим бор ва шуни сингдиришга ҳаракат қиляпман.

- Биламизки, сиз ҳужумкор футболни маъқул кўрасиз. Лекин бугунги ўйинда футболчилар орқага кўп бор тўп узатишди.

- Тўғри таъкидладингиз, тўп билан олдинга ҳаракат қилиш менга ёқади. Машғулотларда ҳам шунинг устида кўп ишлаймиз. Бугун ҳимоя марказидаги иккита асосий футболчимиз йўқлиги сабаб бошқаларни синаб кўрдик. Шу боис дарвозабон орқали ўйнашга мажбур бўлдик. Бундан ташқари "Машъал" ҳам юқори прессинга ўтиб бизни шунга мажбурлади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

   
22 ноя 12:02:48
Baxtigali Adilov
Бу мураббий колмаса керак
   
22 ноя 08:18:25
Шуҳрат Зиётов
Навбаҳор, Насаф, АГМКА, Андижон мавсуим якунланмай эрта пишди бу йил
   
21 ноя 21:09:57
Фарход
Гапга чечан экан, 1 тур колди, тренировка килади ми ,ётиб ухлайдими нима узгаради, 7 урин эмас 8чи урин , еки аксинча 7 эмас 6 чи урин , али хужа, хужа али , келаси мавсумга омад медаллардан бирига сазовор булишни тилаб коламиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика