UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  0 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  2 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  13 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  11 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  6 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  4 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  8 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7

Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз» Янгиликлар

Шерзод Эсанов: «Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз»

«Андижон» клуби Тошкентда «Сурхон»га қарши учрашувда навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ўйиндаги биринчи голни иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов киритганидан хабарингиз бор. У пенальтидан ҳисобни очди ва бу унинг «Андижон» таркибидаги дебют голига айланди. Ўйиндан сўнг Эсановга бир қатор саволлар билан юзландик.

-Шерзод, ўйин сизда қандай таассурот қолдирди? Сиз кутгандек кечдими?

-Суперлигада осон рақибнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинга етарли даражада тайёрланиш керак, деб ўйлайман.

-Учрашувда пенальтидан гол урдингиз. Ўйиндан олдин мураббий сизга пенальти тепишингизни айтганмиди? Ҳар холда сизни пенальти тепишингизни илк бор кўрдим…

-Учрашувдан олдин мураббийларимиз ким пенальти тепишга ишончи бўлса шу тепсин дейишганди. Ўша вазиятда жамоамиз сардори Владимир Бубаня мени олдимга келиб, «Шер ўзингга ишоняпсанми», деди ва мен ҳа албатта, дея тўпни олдим, гол урдим.

-Шунингдек, «Андижон» таркибидаги илк голингизни урдингиз. Ҳиссиётлар қандай?

-Албатта, хурсандман. Голлар футболчини ўзига бўлган ишончини орттиради.

-0:3 дан кейин ўйин якунига қадар ҳисоб 2:3 га ўзгарди. Учрашув охирида сизда хадик сезилдими? Нима учун бундай бўлди?

-Охирги 15 дақиқа ўйинни рақибга бериб қўйдик. Жуда ҳам бўш ўйнадик. Бунга сабаб 3 та гол билан олдинга ўтиб кетганимиз деб ўйлайман. Нима бўлганда ҳам ғалаба қозондик. Энди бундай хатоларга йўл қўймаймиз. Жамоам билан фахрланаман, ҳамма майдонга бор кучини ташлади.

-«Андижон» дастлабки учта турда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Бу қониқарлими? Фикрингиз қандай, старт бўйича?

-Менимча, ёмон эмас. Биз онлайн турнир жадвалида 2-ўриндамиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

-Кейинги турда «Насаф»ни қабул қиламиз. Кучли рақибга қарши ўйиндан нима кутяпсиз ва қандай қилиб ютса бўлади, деб ўйлайсиз?

-Албатта, мураббийлармиз томонидан бериладиган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўз уйимизда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз ва ишқибозларимизни яна қувонтирамиз, Худо хоҳласа.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
18 мар 10:59:37
Хабибулло
Хурматли шахзод исмли обуначи сизни фикризи хурмат киламан. Аммо утган йили Насаф уйида ютказгандаям сафар да дуранг уйнаган анжонники ютолмаган. Насаф узбекистонни энг зур клуби бусаям(гарчи ундаймас) реал еки барсамас насафга караб бошкаларга бахо берманг. Андижон ютади худо хохласа
+1   
18 мар 10:41:15
SHAHZOD
30 chida Nasaf bilan oʻyinda koramiz kim aslida kimligini. Agar yutsela gap yoq gapilaga ishonamiz. A tak nasaf yutishiga ishonoman ming hozir zor formasida bolmasa ham kamanda
+1   
18 мар 09:40:47
Muxammad Ali
Galabalarimiz davomiy bölsin! Olĝa Andijon!
   
18 мар 12:38:46
RADIANT_1
Хабибулло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хурматли шахзод исмли обуначи сизни фикризи хурмат киламан. Аммо утган йили Насаф уйида ютказгандаям сафар да дуранг уйнаган анжонники ютолмаган. Насаф узбекистонни энг зур клуби бусаям(гарчи ундаймас) реал еки барсамас насафга караб бошкаларга бахо берманг. Андижон ютади худо хохласа
Hurmatli Habibullo ismli obunachi, sizning fikringizni hurmat qilgan holda, bittagina Nasaf vs Andijon o'zaro o'yin statistakalariga qarab qo'yishingizni so'rardik. Nasaf muxlisiyam [Shaxzot] faktlardan kelib chiqib qaysi jamoa yutishini taxmin qilyapti xolos. O'yindan oldin katta ketmasanglar yaxshi bo'lardi. Nasaf [O'zbekistonning eng yaxshi klubi] hozir o'yini uncha chiqmayotgan bo'lsa ham Andijonni bemalol mag'lub eta oladigan kuchga ega.
   
18 мар 11:28:50
Abdulboyis Karimov
Андижонди галабалари бардавом булсин .Биз мухлислар Хар доим Андижон Билан биргамиз.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика