Шерзод Аъзамов: "Европа чемпионатида Пике, Рамос ва Хуммельснинг ўйинларига кўпроқ эътибор қаратмоқчиман"
10 июн 2016 23:15
Янгиликлар
Шерзод Аъзамов: "Европа чемпионатида Пике, Рамос ва Хуммельснинг ўйинларига кўпроқ эътибор қаратмоқчиман"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Насаф" клуби ҳимоячиси Шерзод Аъзамов Европа чемпионатида кимга мухлислик қилиши ва қайси футболчиларни кузатиб бориши борасида қизиқдик.
Шерзод Аъзамов ҳимоячи бўлгани боис ундан ҳам ўз амплуадошларидан қайси ҳимоячиларнинг ўйинларига кўпроқ эътибор қаратиши ҳақида сўрадик.
- Европа чемпионатида ўзим ёқтирган ҳимоя чизиғи вакилларидан Пике, Рамос ҳамда Хуммельснинг ўйинларига кўпроқ эътибор қаратаман. Уларнинг ўйинлари менга ёқади. Ушбу ҳимоячиларнинг ҳаракатларидан кўп нарса ўрганса бўлади. Европа чемпионатида Францияга мухлислик қиламан. Ғолибликка Испания, Германия ва Франция терма жамоалари асосий даъвогар. Чемпионликни мезбонлар қўлга киритишса хурсанд бўлардим ва ич-ичимдан шуни хоҳлаяпман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар