UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  1 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

Шелви "Шеффилд"га ғалати гол урди: Ҳамма тўхтаб қолганига қарамасдан Жонжо дарвозани ишғол қилди ва у ҳисобга олинди Янгиликлар

Шелви "Шеффилд"га ғалати гол урди: Ҳамма тўхтаб қолганига қарамасдан Жонжо дарвозани ишғол қилди ва у ҳисобга олинди

"Ньюкасл" сардори Жонжо Шелви ўтган ҳафта "Манчестер Сити"га қарши баҳсда қаҳрамонга айланган бўлса, кеча "Шеффилд" дарвозасига ғалати гол урди.

70-дақиқада Энди Кэрроллнинг бош билан берган пасидан сўнг Шелви дарвозабон Дин Хендерсон билан бирга-бир чиқди. Лекин "Шеффилд" футболчилари ярим ҳимоячи ортидан югуришмади - лайнсмен байроқчасини кўтариб, пас берган Кэрроллда офсайд борлигини кўрсатди. Хатто Эндининг ўзи ҳам бунга ишонди.

Бироқ учрашувда қарорни бош ҳакам қабул қилади ва у "Шеффилд" футболчиларига хуштаккача ўйнаш кераклигини кўрсатди. Стюарт Эттуэлл лайнсменга эътибор қаратмади ва Шелви ҳужумни якунлашини кутди: Жонжо рақиб жарима майдончасигача бориб, дарвозани ишғол қилди.

Кейин ВАР ишга тушди: ҳакамнинг видео ёрдамчилари Кэрроллнинг офсайдини текшира бошлашди. Лавҳада қоида бузилмаган экан: "Шеффилд" футболчиси орқароқда тургани кўринди.


Гол ҳисобга олинди.

"Ньюкасл" 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва очколар борасида "Шеффилд"га етиб олди (иккала клуб ҳам жадвал ўртасида).

TAS-IX эмас



"Мавсум бошида вазият якунланмагунча ён ҳакам байроқчасини кўтармайди дейишган эди. Аммо у байроқчасини кўтарди ва рефери хуштак чалмоқчи эди. Майдондаги ҳамма тўхтаб қолди, хатто Шелви ҳам.


Ўйин ўзгариб кетди. Энди бу мен 16 ёшимда ўйнашни бошлаган ўйин эмас. Унда катта ўзгариш рўй берди. Бунинг ҳаммаси нима билан тугашини билмайман, бироқ бу нарсалар мен ва мухлисларнинг "қонини ичмоқда" - дея эътироз билдирди "Шефиллд" устози Крис Уайлдер.


Уайлдерни тушуниш мумкин - ВАР ишга туширилганидан сўнг ён ҳакамлар ишончи 100% комил бўлмаса, ростдан ҳам байроқчасини кўтармаслиги керак эди. Бу хатто УЕФА президенти Александр Чеферинга ҳам ёқмайди: "Англияда ҳакамлар баъзи вазиятларни ВАР орқали текширишмайди. Италияда бунга ярим соат сарфлашади. Мен ҳеч қачон бу тизимнинг мухлиси бўлмаганман. Энди қанот ҳакамлари байроқчани кўтаришмаяпти, шунчаки кутишмоқда. Футболчилар эса голни нишонламай, кутишяпти".


Энди "Шеффилд" футболчилари янги қоидаларни доимо ёдда тутишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика