UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  14 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

"Шахтёр"да Яхшибоевни эслаб туришади. Акробатик гол уришим тасодиф эмас. Терма жамоада ўйнаш имконияти ўзимга боғлиқ", - Шаҳзод Убайдуллаев билан интервью Янгиликлар

"Шахтёр"да Яхшибоевни эслаб туришади. Акробатик гол уришим тасодиф эмас. Терма жамоада ўйнаш имконияти ўзимга боғлиқ", - Шаҳзод Убайдуллаев билан интервью

Янги мавсумда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари УЕФА чемпионлари лигасида “Шахтёр” (Солигорск) клубига мухлислик қиладиган бўлишди.

Бунинг ўзига яраша сабаблари бор албатта. Ўтган мавсумни Бекободнинг "Металлург" жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев жорий мавсумдан эътиборан солигорскликлар сафида фаолиятини давом эттиради. Яқинда иқтидорли ҳужумчини суҳбатга чорлаб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- "Шахтёр"га ўтишингиз қандай содир бўлди?

- "Металлург" клуби бошлиғи Шавкат ака Саидов "Шахтёр"дан таклиф борлигини айтиб қолдилар. Мен эса ушбу чорловга иккиланмасдан розилик бердим. Нима учун? Жамоа Европа вакили бўлганлиги сабаб кўп ҳам ўйлаб ўтирмадим.

- Бу клубга ўтишдан олдин кимлар биландир маслаҳатлашдингизми?

- Дадам билан маслаҳатлашдим. Улар янги жамоага ўтишимни, бу мен учун яхшигина трамплин вазифасини бажариб бериши мумкинлигини таъкидладилар.

- "Шахтёр" сафида 3та ўйинда майдонга тушишга улгурдингиз. Таассуротлар қандай?

- Таассуротлар яхши. Ҳозирда бироз қийин бўлаётганини айтмаганда барчаси кўнгилдагидек. "Шахтёр" мен учун янги жамоа, шу боис тўлиқ киришиб кетганимча йўқ.

- Жамоадаги футболчилар Жасур Яхшибоевни эслаб туришадими?

- Жасур жамоанинг етакчиларидан бири бўлган. Уни клубда эслаб туришади.

- Беларусь чемпионати савияси қандай деб ўйлайсиз?

- Чемпионат савияси ҳақида мавсум бошлангандан кейин фикр билдиришим мумкин. Менинг ўйлашим бўйича бу ерда кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилар экан.

- Бош мураббий билан биринчи суҳбат нималар ҳақида бўлди?

- Тўғриси ҳали бош мураббий билан суҳбатлашмадим. Русча гапиришда бироз қийналаман. Лекин, барча кўрсатмаларини тушунаман.

- Косонсойда туғилиб қачон ва қандай қилиб Муборакка бориб қолганингиз кўпчиликка қизиқ...

- "Машъал"га 2016 йилда борганман. Адашмасам январь ойи эди, 2 ҳафтага яқин кўрикда бўлдим. Якунда мени жамоага олишмади. Боиси, ўртоқлик учрашувларида бор имкониятимни кўрсата олмагандим. Сўнг биринчи лига вакили "Косонсой"га йўл олдим. 6 ойдан сўнг "Машъал-2" мени ортга қайтарди. У ерда кам ўйин амалиётига эга бўлдим. 2017 йилда Диёр Мирзабоев мураббийликни қўлига олди. Ушбу мураббий билан бир-биримизга ишона бошладик. Шу йили биринчи лигада тўпурарлар пойгасида биринчи ўринни эгалладим. Натижада ўзимга бўлган ишонч ортди.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Илк мураббийимни исми Зокир ака эди. Фамилясини эслолмайман. Ўша пайтда 5 ёшда бўлганман.

- Акробатик голлар уриш бу тасодифми ёки машғулотлар самарасими?

- Йўқ, тасодиф эмас. Машғулотларда бунинг устида ишлайман. Очиғини айтганда чиройли гол уришга қизиқаман.

- "Шахтёр"га ўтгандан кейин терма жамоага чақирилиш имкониятингиз қандай деб ўйлайсиз?

- Ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Яхши тўп тепсам терма жамоадаги имкониятим ошаверади.




Реклама






Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика